Дунё бахшилари Хивада
Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 200 нафарга яқин бахши, оқин, жировлар, фольклоршунос ва мусиқашунос олимлар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фестиваль иштирокчиларига табригида таъкидланганидек, халқаро нуфузи тобора ортиб бораётган мазкур анжуман бу йил кўҳна Шарқ гавҳари – бетакрор Хоразм диёрида ўтказилаётгани унга алоҳида руҳ ва мазмун бағишламоқда. Бу ўлканинг достончилик мактаби ғоят қадимий ва бой тарихга эга бўлиб, “Лазги” каби дунёга машҳур мумтоз куй-қўшиқлари, гўзал рақслари айнан ана шу азим дарёдан озиқланиб келмоқда, десак, тўғри бўлади.
Фестиваль доирасида “II Туркий дунё маданияти форуми” ташкил қилинди. Халқ оғзаки ижодини сақлаш ва ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0