Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+31c

  • Hozir

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 04-May

+31C

  • Hozir

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • Yakshanba, 04

    +31 +20

  • Dushanba, 05

    +32 +20

  • Seshanba, 06

    +33 +20

  • Chorshanba, 07

    +35 +20

  • Payshanba, 08

    +30 +20

  • Juma, 09

    +26 +20

  • Shanba, 10

    +30 +20

  • Yakshanba, 11

    +32 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дарахтлар қурилишлар қурбонига айланмасин

Фарғона ўзининг сўлим табиати, азим чинорлари билан маълуму машҳур. Айниқса, йўл ёқаларига экилган чинорлар шаҳар кўркига кўрк қўшди. Аммо кейинчалик улар аёвсиз кесиб ташланди.
Жамият
102 12:04 | 04.05.2025 12:04

Маълумотларга кўра, биргина Фарғона шаҳрининг ўзида 60 минг тупдан зиёд чинор кўкка бўй чўзган. Шунинг учун шаҳар кўчалари ёзнинг жазирамасида ҳам салқин бўлиб, одамларга ҳузур бағишлаган.


Аслида Фарғонага минглаб чинорлар бежиз экилмаган. Чунки вилоятда сизот сувлари ер сатҳига яқин жойлашган. Ушбу дарахт сизот сувларини ўзига тортиб, шўрланишнинг олдини олишда яхши самара беради. Қолаверса, турли зараркунанда ҳашаротларга чидамли ҳамда жазирама иссиқдан қутқарувчи ҳамдир.


Аммо негадир кейинги пайтларда чинорлар камайиб, шаҳар кўчаларига кичик манзарали кўчатлар, шунингдек, арча кўп экилмоқда. Тўғри, бу турдаги бута ва дарахтларнинг фусункорлиги бор, аммо сояси кам. Устига-устак, улар доимий парвариш ва кўп сув талаб қилади.


Агар иқлим ўзгариши ва глобал исиш муаммосини ҳисобга олсак, Фарғона табиатининг ўзига хос рамзи ҳисобланган чинорларни кўпроқ экиш лозим.


Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Экологик ҳолат тобора ёмонлашиб бораётган бир пайтда дарахткушлар топилаётгани ачинарлидир. Гапимиз қуруқ бўлмаслиги учун битта мисол келтирсак. Айни пайтда Фарғона шаҳрининг Сайилгоҳ ва ал-Фарғоний кўчаси туташган ҳудудда қурилиш ишлари кетмоқда. Ўраб олинган майдонда эса кўп йиллик дарахт­лар қуриб бораётганини кўриш мумкин. Шунга ўхшаш ҳолат «Ёшлар боғи»да ҳам юз берган эди. Ўшанда бир нечта чинор тагидан, бошқа манзарали дарахт­лар эса юқори қисмидан кесиб ташланганди.


Бугун Фарғонада инфратузилмалар яхшиланиб, замонавий бинолар қад ростламоқда. Бу яхши, албатта. Лекин бунёдкорлик ишлари яшнаб турган дарахтларни нобуд қилиш эвазига бўлмаслиги керак.


Жамшид ЭРГАШЕВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3938 16:57 | 05.08.2023