Валюта UZS
  • USD

    12 704.02100.5

  • EUR

    14 871.33194.53

  • RUB

    162.431.49

+41C

+41C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+41c

  • Hozir

    +41 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 23-July

+41C

  • Hozir

    +41 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • Chorshanba, 23

    +41 +20

  • Payshanba, 24

    +40 +20

  • Juma, 25

    +40 +20

  • Shanba, 26

    +40 +20

  • Yakshanba, 27

    +33 +20

  • Dushanba, 28

    +32 +20

  • Seshanba, 29

    +35 +20

  • Chorshanba, 30

    +37 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тошкентда дарахт кесишга йўл изланмоқда, Европада эса жазо кучаймоқда

Европа шаҳарларида битта дарахтни кесиш учун минглаб евро жарима тўлаш керак. Сабаби аниқ, дарахтлар шаҳарни совитади, ҳавони тозалайди, инсон ҳаётини сақлайди. Тошкентда эса афсуски, қурилиш режаси экологик мувозанатдан устун қўйилади…
Жамият
172 12:30 | 23.07.2025 12:30

Эколог олимларнинг изланишларига кўра, дарахтлар кўпайиши ҳаводаги углерод диоксидини камайтиради ва сайёрамизни глобал исишдан асрашга ёрдам беради. Музликлар камайиб бораётган бугунги вазиятда дунё миқёсида дарахтлар сонини кўпайтириш талаб этилади. Кўплаб мамлакатлар, айниқса йирик шаҳарлар иссиқ тўлқинлар ва тошқинлардан ҳимояланиш, аҳолининг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш мақсадида дарахт экиш ва мавжудларини муҳофаза қилишга интилмоқда.


Аммо пойтахтда-чи?


Пойтахтимиз айни дамда жазирама ёз иссиғи бағрида. Одамлар соя-салқин жойларга эҳтиёж сезяпти. Шундай бир пайтда тадбиркор Мурод Назаровнинг дарахт кесишга жорий этилган мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифи жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ishonch.uz шу муносабат билан Европа мамлакатларидаги экологик сиёсатни, хусусан, дарахт кесиш учун жорий қилинган жавобгарликлар ва шаҳар яшил ҳудудларини сақлашга оид тажрибаларни ўрганди.


Германия


Германияда дарахтлар қонун билан қатъий муҳофаза қилинган. Дарахтни кесиш мураккаб бюрократик жараён бўлиб, қонунбузарларга нисбатан 25 мингдан 50 минг еврогача жарима белгиланган. Кенгбаргли ва игнабаргли турдаги дарахтлар айниқса муҳофазада. Масалан, Берлинда танаси 80 см ва баландлиги 1,3 метрдан юқори бўлган дарахтлар ҳимоя остида ҳисобланади.


1 мартдан 30 сентябргача дарахт кесиш тақиқланган — бу қушлар уя қуриш даврини ҳимоя қилиш учун жорий қилинган. Ҳар бир дарахт (хусусий ёки шаҳарники) мунтазам равишда махсус мутахассислар томонидан текширилиб, электрон кадастрга ёзилади: унинг ёши, ҳолати, жойлашуви ва бошқа маълумотлар киритилади. Қурилиш рухсатини олиш жараёнида атрофдаги дарахтларни муҳофаза қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши талаб этилади. Агар бирон дарахт қурилиш қурбони бўлса, компенсация пули тўлаши шарт.


Хусусий боғдаги дарахтлар


Бу мамлакатда одамлар ўз ҳовлисидаги дарахтни кесиш учун ҳам ҳокимиятдан рухсат олиш керак ( диаметри 30 смдан катта бўлса). Мевали дарахтлар бундан мустасно. Агар дарахт икки ҳовли чегарасида ўсган бўлса, уни кесиш учун ҳар иккала эгадан ҳам розилик талаб этилади.


Франция


XIX асрда Франция ҳукумати қириб юборилган ўрмонларни тиклашга киришган. Бугунги кунда ҳам дарахтлар қатъий тартибда ҳимояланган. Франциянинг шаҳарсозлик кодексига кўра, ўрмонлар, боғлар ва алоҳида дарахтлар ҳимоя қилиниши ёки яратилиши шарт бўлган ҳудуд сифатида белгиланади. Бу ҳудудларда қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти тақиқланади.


Шаҳарларни яшиллаштириш


Франция шаҳарларида яшил ҳудудлар кам. Масалан, Парижда улар фақат 9,5 фоизни ташкил этади (Лондонда — 33 фоиз, Мадридда — 35 фоиз). 2017 йилда Париждаги айрим мактаб ҳовлиларида ҳаво ҳарорати 55°C гача етган. Бу ҳолат ҳукуматни “шаҳарни радикал совитиш” лойиҳасини амалга оширишга ундади.


Мактаб ҳовлиларини яшиллаштириш


2040 йилгача Париждаги 800 мактаб яшил ҳовлиларга айлантирилади. Дарахтлар экилади, дренаж тизимлари ўрнатилади, яшил деворлар ва шаҳарча боғлар ташкил қилинади. Лойиҳалар ота-оналар ва ўқитувчилар розилиги билан амалга оширилади. Парижда иссиқликдан паноҳ топиш учун махсус жамоат ҳудудлари — «Ilots de Fraîcheur» ташкил қилинган. EXTREMA Paris иловаси орқали бу ҳудудларни осон топиш мумкин.


Италия


2018 йилдан Италияда янги ўрмон хўжалиги қонуни кучга кирган. Мамлакат ҳудудининг 39 фоизни ўрмонлар ташкил этади, уларнинг 32,4 фоизи давлат ва маҳаллий идоралар назоратида. Қонунга мувофиқ, ҳар қандай дарахтни кесиш ва ўрмонни бошқа мақсадда қайта ишлаш — экологик зарар деб баҳоланади ва катта компенсация тўлаш талаб қилинади. Бу чоралар: ўрмонларни тиклаш, ёнғинларнинг олдини олиш, биохилма-хилликни ҳимоя қилиш, сув ресурсларини сақлаш, аҳоли иштирокини кучайтириш мақсадида жорий этилган.


Милан лойиҳаси


Сўнгги 20 йилда Миланда ҳаво ҳарорати 2°C га ошган. 2030 йилгача шаҳарда 3 миллион дарахт экиш режалаштирилган. Бу экологик тизимни яхшилаш ва исиш оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга оширилади. Аҳоли ҳам кўп қаватли уйлар томлари ва терассаларида яшил ҳудудлар яратишга жалб қилинмоқда.


Хулоса


Европа тажрибаси шундан далолат берадики, дарахт — шаҳар учун фақат безак эмас, балки инсон саломатлиги, иқлим назорати ва экологик хавфсизликнинг асосий кафолатчисидир. Германия, Франция ва Италияда дарахтга етказилган ҳар қандай зарар қонун олдида жавобгарликни келтириб чиқаради. Экологик судлар муросасиз ўтади. Ўзбекистонда ҳам табиатни муҳофаза қилиш, шаҳарларни яшиллаштириш, ва дарахтни бойлик эмас, ҳаёт деб тан олишга асосланган тизимли ёндашув вақти келмадими?


Мафтуна Каримова тайёрлади.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4596 16:57 | 05.08.2023