+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Қозоғистонлик гроссмейстер Бибисара Асаубаева Президент Қосим-Жомарт Тоқаевга мурожаат қилди

Қозоғистоннинг машҳур шахматчиси, халқаро гроссмейстер Бибисара Асаубаева Президент Қосим-Жомарт Тоқаевга ижтимоий тармоқ орқали очиқ мурожаат йўллади.
130 16:11 | 10.06.2026 16:11

У ўз мурожаатида аёллар ўртасида жаҳон рейтингида 5-ўринни эгаллаб турганини ва Хитой вакилларидан кейинги энг кучли шахматчилар қаторида барқарор натижалар кўрсатаётганини маълум қилди.

Спортчи сўнгги йирик мусобақалардан бири — Norway Chess турнири ҳақида тўхталиб, мусобақа якунига бир тур қолганда у 1-ўринда турганини қайд этган. Унинг таъкидлашича, мазкур мусобақага тайёргарлик ишлари шахсий маблағлар ва оилавий қўллаб-қувватлаш ҳисобига амалга оширилган.

Асаубаева шунингдек, секундантлар ва таҳлилчилар хизмати учун тўловлар ҳалигача амалга оширилмаганини билдирган.
Мурожаатда давлат томонидан жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун белгиланган мукофот миқдори 2 000 АҚШ доллари экани, бу эса бошқа йирик спорт турларидаги тўловлардан сезиларли даражада камлиги таъкидланган.

Шу билан бирга, 2023 йилда жаҳон чемпионатидаги иккинчи олтин медалдан сўнг унга 1 000 000 тенге миқдорида ойлик тўлов тайинлангани, бироқ янги раҳбарият келгандан кейин ушбу тўлов камайтирилгани айтилган.

Шахматчи “Sport Qory” жамғармаси билан боғлиқ жараёнларга ҳам тўхталиб, аввал қўллаб-қувватлаш ҳақида ижобий хулоса берилган бўлса-да, кейинчалик асослантирилмаган рад жавоби келганини билдирган.

Асаубаевага давлат томонидан берилган фармон асосида тақдим этилиши керак бўлган “Барыс” II даражали ордени ҳозирга қадар расман топширилмагани ҳам қайд этилган.

Унинг айтишича, 2025 йил апрель ва май ойларида электрон мурожаат тизими орқали бир неча бор Президентга ҳамда Спорт вазирлигига расмий мурожаат йўлланган, бироқ ҳалигача аниқ жавоб олинмаган.

Бибисара Асаубаева яқинда уни халқаро мусобақалар ва муҳим тайёргарлик жараёнлари кутиб турганини таъкидлаб, Президентдан амалий ёрдам ва аниқ йўналиш беришни сўраган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид