Эндиликда ўзбекистонликлар Туркияда фуқаролик олмасдан ишлаши ва бизнес очиши мумкин
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркий давлатлар фуқаролари учун ишлаш ва тадбиркорлик фаолиятини анча енгиллаштирувчи фармонни имзолади.
Унга кўра, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари Туркияда фуқаролик олмасдан ҳам, ортиқча рухсатномаларсиз эркин ишлаши ёки бизнес очиши мумкин бўлади.
Фармонга мувофиқ, фақат ҳарбий хизмат ва куч тузилмаларида ишлаш ушбу имкониятдан ташқарида қолади. Қолган соҳаларда эса туркий давлатлар фуқаролари турк фуқаролари билан тенг асосда фаолият юритиши мумкин, бироқ улар сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Бу қарор яқинда Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қабул қилинган келишувлар билан боғлиқ. Саммитда етакчилар туркий маконда иқтисодий интеграцияни кучайтириш, меҳнат ресурсларининг эркин ҳаракатини таъминлаш ва савдо-саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олган эдилар.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур фармон нафақат ҳуқуқий ислоҳот, балки туркий дунё бирдамлиги сари ташланган муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу қарор натижасида ҳозиргача асосан Россияда меҳнат қилаётган минглаб муҳожирлар учун янги бозор, янги ҳаёт ва янги имконият эшиклари очилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0