“КАСАБА ИШОНЧИ” Республика танлови
1. "Энг намунали ҳудудий кенгаш!"
“11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни тадбирларини ташкил қилишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш Баёни тасдиқланган. Унда республика бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” ғояси асосида маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этиш белгиланган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари ҳамда Ishonch.uz сайти “Касаба ишончи” республика танловини эълон қилади.
Танловнинг бош мақсади давлат ва жамоат ташкилотларида хизмат қилаётган меҳнат жамоаларининг бирдамлигини ошириш, уларнинг Ватан тараққиётига қўшаётган хизматини кўрсатиш, Касаба уюшмалари тизими жамиятда бирдамлик тимсолига айланаётганини намоён этиш, шунингдек, Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан тизимда фаолият юритаётган ходимлар, бошланғич ташкилотлар, ҳудудий ва тармоқ касаба уюшмаларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг фидокорона меҳнати ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини кенг тарғиб қилишдир.
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Танлов Ishonch.uz сайти орқали ўтказиладиган сўровнома ва овоз бериш йўли билан ташкил қилинади.
Унда:
- "Энг намунали бошланғич касаба уюшмаси";
- “Энг намунали туман (шаҳар) кенгаши”;
- Касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ўртасида “Энг яхши ҳудудий кенгаш”;
- Тармоқ ходимлари касаба уюшмалари ўртасида “Энг яхши Республика кенгаши";
- Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийлар ўртасида “Энг яхши санаторий”;
- «Касаба уюшмаси қўмиталарининг аёл раислари ўртасида “Энг яхши аёл раиса» номинациялари ғолиблари аниқланади.
Шунингдек, Касаба уюшмалари тизимининг “Касаба уюшмаларининг энг яқин ҳамкорлари” эълон қилинади.
Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?
“Касаба фаоли” Республика танловида қуйидаги тоифадаги иштирокчилар қатнашиши мумкин:
✅ 1. Касаба уюшма тизимида фаолият юритаётган ходимлар:
- Корхона, муассаса ва ташкилотлардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва фаоллари;
- Ҳудудий ва туман (шаҳар) касаба уюшмалари кенгашлари ходимлари;
- Тармоқ касаба уюшмалари (таълим, тиббиёт, қурилиш ва бошқа соҳалар)нинг вакиллари;
- Тизимда фидокорона меҳнат қилиб келаётган касаба уюшма фаоллари, етакчилари ва ташаббускор аъзолар.
✅ 2. Касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилувчи ташкилот вакиллари:
Меҳнат жамоалари билан самарали ҳамкорликда бўлган ижтимоий ҳамкорлар, хусусан:
- Давлат идоралари,
- Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ),
- ОАВ вакиллари,
- Бошқа жамоат ташкилотлари.
________________________________________
Қатнашиш шартлари:
Танловда номзод иштирокчилар рўйхати Ishonch.uz сайтининг расмий телеграм канали орқали эълон қилиб борилади. Рўйхатда кўрсатилган иштирокчиларга жамоатчилик томонидан овоз берилади.
Эслатма:
“Касаба ишончи” республика танлови номинациялари ғолиблари «11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» арафасида эълон қилинади.
Барча совриндорлар махсус сертификат, танлов рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ishonch.uz сайти ва Телеграмдаги «Ishonch.uz» расмий каналини кузатиб боринг!
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун Телеграмдаги https://t.me/ishonchuzaloqa_bot’га ёзинг ёки (+998 70 037-77-34) телефон рақамига қўнғироқ қилинг.
Mақолага баҳо беринг
0/536
1
0
0
0