Инсон хотираси нималарга қодир?
Эслаб қолиш турлари ҳақида тадқиқотлар
Хотира инсоннинг билиш қобилиятлари тизимида муҳим роль ўйнайди. У маълумотни қабул қилиш, сақлаш ва қайта тиклаш жараёнларини ўз ичига олади. Психология, нейробиология ва когнитив фанлар хотирани ўрганиш орқали инсон онгининг ишлаш механизмларини тушунишга ҳаракат қилмоқда.
Хотирани экспреминтал ўрганиш XIX асрда бошланган бўлиб, Ҳерманн Эббингҳауснинг тадқиқотлари ушбу соҳанинг асосини яратди. Бугунги кунда эса замонавий технологиялар, жумладан, функционал магнит-резонанстомография ва электроэнцефалография каби воситалар хотира жараёнларини чуқурроқ ўрганишга имкон бермоқда.
Хотиранинг бир нечта турлари ва ўзига хос функциялари мавжуд. Илмий тадқиқотлар эса уларни ажратиб кўрсатган:
Сенсор хотира – бу хотира тури ташқи муҳитдан келаётган сигналларни жуда қисқа вақт давомида сақлайди. Масалан, кўз олдида бир зумга пайдо бўлиб йўқолган ёруғлик ёки эшитилган овоз бир неча сония давомида сенсор хотирада қолиши мумкин.
Бу эса асосий икки турга бўлинади:
1. Иконлик хотира – кўриш орқали олинган маълумотлар (тахминан 0,5 сония сақланади)
2. Экоик хотира – товуш сигналларини эслаб қолиш қобилияти
Қисқа муддатли хотира – 20-30 сония давомида маълумотни сақлайди.Масалан, телефон рақамни бир неча дақиқа эслаб қолиш қисқа муддатли хотирага мисол бўла олади.
Ишчи хотира – инсон муайян вазифаларни бажараётганда маълумотни вақтинча қайта ишлаш ва ушлаб туриш учун жавобгардир. Масалан, математик амалларни бажараётганда сонларни эслаб қолиш ишчи хотира орқали амалга ошади.
Узоқ муддатли хотира – маълумотни узоқ вақт, ҳатто бутун умр давомида сақлайди. У қуйидаги шаклларга эга:
1. Деклоратив хотира – аниқ фактлар ва воқеаларни сақлайди. Бу хотира тури семантиc ва эпизодик бўлинади.
2. Ноўзгармас хотира – автоматлаштирилган қобилиятлар, масалан велосипед ҳайдаш ёки клавиатурада ёзиш каби ҳаракатларни эслаб қолиш.
Немис олими Ҳермманн Эббингҳаус хотира жараёнини илмий жиҳатдан ўрганишда муҳим натижаларга эришган. Унутиш эгри чизиғи, такрорлашнинг аҳамияти ва масофавий ўрганиш тамойили шулар қаторида. У “Серия эффекти” тажрибасини ўтказди ва тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамлар рўйхатдаги бош ва охирги элементларни яхшироқ эслайдилар. Бу ҳодиса бирламчи эффект ва сўнгги эффект деб аталади. Ҳерманн Эббингҳаус “Репродукция ва таниб олиш тести”ни ишлаб чиқди. Унга кўра, иштирокчиларга бир гуруҳ сўзлар ёки расмлар кўрсатилади, кейин эслаб қолганларини айтиш ёки олдин кўрган маълумотларини янгилари орасидан таниб олиш сўралади.
Унинг ФМРИ ва ЭЭГ тадқиқотлари ҳам хотира борасидаги изланишларга катта туртки бўлган. Бу тадқиқот замонавий нейробиологик усуллар хотира жараёнларини миядаги нейрон фаоллиги асосида ўрганишга имкон беради. ФМРИ ёрдамида мия қисмлари, жумладан, ҳипокампус ва префронтал кортекс, хотира шаклланишида қандай роль ўйнаши аниқланади. ЭЭГ ёрдамида эса хотира билан боғлиқ мия тўлқинлари таҳлил қилинади.
Буюк Британиялик психолог Фредериc Ббартлетт хотира реконструктив жараён эканлигини исботлайди ва хотира оддий нусха кўчириш каби ишламайди, балки одамлар эслаётганда ўз билим ва тажрибаларига асосланиб, уни қайта шакллантиради, деган ғояни илгари сурган. Унинг экспериментларидан бири “Wар оф тҳе Гҳостс” (Руҳлар жанги) ҳикояси билан боғлиқ тажрибасидир. Бу эксперимент хотиранинг қандай ишлашини ва одамлар уни қандай ўзгартиришини тушуниш учун ўтказилган. Бу экспериментда талабаларга бу ҳикоя ўқиб берилади. Бу ҳикоя уларга бегона бўлганлиги учун, уларнинг қандай эслаб қолишларини кузатиш мумкин эди. Иштирокчилардан ҳикояни дарҳол эслаб қолишлари ва кейинроқ (бир неча соат, кун, ҳафта ёки ойлар ўтгач) уни қайта ҳикоя қилишлари сўралди. Натижада эса иштирокчилар ҳикоядаги баъзи тафсилотларни унутишган ва уни анча қисқа шаклда эслаб қолишган, улар тушунарсиз ёки маданий жиҳатдан бегона бўлган элементларни ўзгартириб, ўзларига таниш бўлган тафсилотлар билан алмаштиришган. Ҳикоя таркибидаги мураккаб ёки тушунарсиз қисмлар олиб ташланган ва соддалаштирилган ҳолда қайта айтиб беришган. Ҳар сафар ҳикояни эслашганда, улар уни яна ўзгартиришарган ва бу ҳолат хотиранинг реконструктив эканлигини исботлаган.
Эстонияда туғилган канадалик нейропсихолог Эндел Тулвинг ҳам хотиранинг турлари ҳақида чуқур тадқиқотлар олиб борган ва хотира назарияларини ривожлантирган. Тулвинг хотирани иккита асосий турга бўлган. Булар: Эпизодик хотира (Аниқ бир вақт ва жой билан боғлиқ бўлган шахсий ҳодисалар ва тажрибалар) ва Семантик хотира (Масалан, Тошкент Ўзбекистон пойтахти эканлигини билиш)лардир. Бу ажратиш когнитив психологияда катта бурилиш ясади ва хотира қандай ишлашини чуқур тушунишга ёрдам берди. Тулвинг эпизодик хотирани ўрганиш бўйича экспериментлар ўтказди. Улардан бирида иштирокчиларга сўзлар рўйҳати берлади ва улардан сўзни икки ҳил усулда эпизодик ва семантик усулда эслаб қолиш сўралади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар шахсий тажрибалар билан боғлиқ маълумотларни яхшироқ эслаб қолишади. Тулвинг хотиранинг мураккаб тузилишини тушунишда катта ҳисса қўшди. Унинг ишлари Альцгеймер касаллиги, амнезия ва бошқа неврологик касалликлар бўйича тадқиқотларда қўлланган. Бугунги кунда ҳам унинг назариялари таълим, руҳий саломатлик ва нейробиология соҳаларида ишлатилмоқда.
Хотира турли омиллар таъсирида ўзгариши мумкин. Бунга эмоционал омилларни, уйқу сифатини, овқатланиш меъёри ва физиологик фаолликни мисол қилишимиз мумкин. Эмоционал омиллар – стресс ва қўрқув эслаб қолиш жараёнини кучайтириши ёки аксинча, хотирани заифлаштириши мумкин. Уйқу сифати ўзгарса хотира заифлашиши усулда мумкин. Тадқиқотларга кўра уйқу пайтида мия ахборотни узоқ муддатли хотирага ўтказади. Овқатланиш ҳам хотира учун катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Оммега-3 ёғ кислоталари, антиоксидантлар ва витаминларга бой бўлган таомлар хотирани яхшилайди. Физиологик фаоллик эса миядаги нейротрофик омилларни фаоллаштиради ва хотиранинг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради.
Хотира инсон мияси томонидан ахборотни сақлаш ва қайта тиклашда қайта рол ўйнайди. Уни экспериментал ўрганиш усуллари инсон онги қандай ишлашини тушунишга ва хотира билан боғлиқ касалликларни даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Негина НАПАСОВА,
Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети амалий психология йўналиши 2-курс талабаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0