Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+31c

  • Hozir

    +31 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 15-June

+31C

  • Hozir

    +31 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Yakshanba, 15

    +31 +20

  • Dushanba, 16

    +34 +20

  • Seshanba, 17

    +35 +20

  • Chorshanba, 18

    +37 +20

  • Payshanba, 19

    +36 +20

  • Juma, 20

    +32 +20

  • Shanba, 21

    +32 +20

  • Yakshanba, 22

    +33 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“1092”: Қўнғироқлар ортидаги меҳнат низолари

Касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инспекцияси қошидаги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбасида доим иш қизғин. Хонага кирган одам тушунадики, тинимсиз жиринглаётган қўнғироқлар ортида юртдошларимизнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ тақдири турибди.
Жамият
325 12:56 | 11.12.2024 12:56

Шу боис шўъба мудири Гўзаля Рзаева меҳнат-ҳуқуқ инспектори Наргиза Асадовалар ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашади. Биз жойларда ишчи-ходимларни меҳнат муносабатларидаги қандай муаммолар кўпроқ қийнаётганини билиш учун бўлим фаолиятини яқиндан кузатдик.


Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги 187-ДМТТда тарбиячибўлиб ишлайман, дейди ўзини Зулфия Хўжамбердиева деб таништирган мурожаатчи. Шу йилнинг 19-июлидан меҳнат таътилга чиқдим ва таътил пули олдим, аммо таътилдан қайтганимдан сўнг боғча мудиримиз туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан топшириқ бўлаётганини айтиб, барча ходимлар ўз ҳисобимиздан таътилга чиқишимизни тушунтирди. Биз боғчада таъмирлаш ишлари ишчи-ходимларнинг айби билан бўлмаётганини таъкидлаб, Меҳнат кодексига асосан бекор турган вақтимиз учун ўртача ойлик маошимиз сақланиб қолиши лозимлигини таъкидласак-да, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари иш ҳақи тўланмаслигини, керак бўлса, бошқа жойда ишлаб туришимизни айтишди.


Воқеадан кейин айримлар ишдан бўшаб кетди, айримлар эса ўз ҳисобидан таътилга чиқди. Кўпинча бошқа туманлардаги боғчаларда ҳам таъмирлаш ишлари бўлганида ҳамкасбларимиз билан гаплашганмиз. Улар ойлик маошлари сақланиб қолганини айтишган. Нега энди битта шаҳарда, битта юртда яшаб, ким учундир Меҳнат кодекси бандлари ишлайди, бизга эса ишламайди?


Орадан бир неча кун ўтгач, мазкур мурожаатнинг ижроси билан қизиқиб Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши бош юрисконсульти Азиза Умаралиева билан боғландик. У мазкур мурожаат иш жараёнида эканини айтиб, Шайхонтоҳур туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига хат киритгани ва жавобини кутаётгани, агар улар масалани ҳал этишмаса, Республика Кенгаши билан биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига хат киритишни режалаштираётганини маълум қилди.


Кейинги мурожаатчи Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан Шоира Азизова бўлиб, у 36 йилдан буён шаҳардаги 15-умумтаълим мактабида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаб келади. 2024 йилнинг 2-декабрь куни директор кабинетига чақириб, ёшга доир пенсияга чиққанлиги боис 10 соат дарсини олиб бошқа ўқитувчига беришини айтган. Шоира Азизова бундан норози бўлиб, 20 соат дарс ўтиш истагида эканини билдирган ва амалий ёрдам сўраган. Мурожаат Касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши бош мутахассиси Рустам Насимов томонидан ўрганилгани маълум бўлди. Рустам Насимов айни пайтда мурожаатчи ишлаётган мактабнинг дарслар тақсимоти ҳақидаги ва ишга доир айрим ҳужжатларни олиш учун хат киритган. Аммо шу билан бирга юзага келган ҳолат бўйича мурожаатчи Ш. Азизова ва мактаб директори билан гаплашган, бу борадаги қонунчилик тартибини тушунтирган. Ходимнинг розилигисиз иш ҳиссаси камайишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, 2023 йилнинг 30 апрелида ишга тушган Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи пенсия ёшига етган ишчилар билан меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш ваколатига эга эмас. Айни пайтда мурожаатчига оғзаки таклиф айтилган, амалда дарс соатлари олиб қўйилмаган. Директор билан оғзаки тушунтириш олиб борилгандан кейин, у бу масалага қайтиб мурожаат қилмаган ва ходим ўзининг 20 соатлик дарсларини ўтмоқда. Агар дарс соатлари олиб қўйиладиган бўлса, мурожаатчининг ҳуқуқини етарлича ҳимоя қилиш борасида қонунчилик нормалари мавжуд.


Кейинги қўнғироқлар эгаси Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 88-махсус ёрдамчи мактаб интернатида тарбиячи бўлиб ишлаётган Мафтуна Ҳасанова ва Марғуба Мирзаҳалилова бўлди. Уларнинг бири 15, яна бири 18 йилдан буён мазкур мактабда тарбиячи лавозимида ишлаб келади. Аммо номутахассис бўлганликлари боис, штатлари 0,4 ставкага тушириб қўйилган ва таълим муассасаси раҳбари томонидан Олий маълумотли бўлсаларинг, штатларингни кўпайтириб берамиз, дейилган. Иккала мурожаатчи ҳам хусусий олий таълим муассасаларида ҳар йили 15-17 млн. сўмдан шартнома пули тўлаб, 4 йил давомида бошланғич таълим йўналишида таълим олишган. Сўнгра дефектология бўйича 6 ойлик қайта тайёрлов курсида ҳам ўқишган. Аммо шунга қарамасдан, раҳбар уларнинг дарс соатларини кўпайтириб бермаган.


– Икки нафар фарзандим бор, ота-онамнинг ёрдами билан шартнома пулларини тўлаб олий маълумотли бўлдим. Шунга қарамасдан 0,4 штатда ишлаб келаяпман. Директоримиз олий маълумотли бўлсаларинг, тўлиқ ставка иш бераман деганди. Аммо қийналиб, олий маълумотли бўлсак-да, ставкамизни ошириб бермаяпти, – дейди М.Ҳасанова шўъба мудири Гўзаля Рзаева билан телефон орқали бўлган мулоқотда.


Мурожаат ҳудудий йўналиши бўйича Касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашига йўналтирилди. Ўрганганимизда, у билан вилоят кенгашининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Мансуржон Усмонов шуғулланаётганлиги маълум бўлди.


Мурожаатни ўрганишни бошлаб юбордим, – дейди Мансуржон биз билан суҳбатда. – Аввалига директор билан гаплашганимда, у ҳаммаси қонуний бўлган, бу ходимларга ортиқча иш штатим йўқ, деган эди. Аммо мактабнинг ҳужжатларини чуқурроқ ўрганганимизда, негадир яқинда, мурожаатчилар М. Ҳасанова ва М. Мирзаҳалиловалар тарбиячилик штатини кўпайтириб беришини сўраганидан кейин, ортиқча штатим йўқ”, деган директор мактаб директорининг ўринбосари лавозимида ишлаётган ходимни тарбиячи лавозимига тўлиқ штатга ўтказган. Иккинчидан, директор ўринбосарива тарбиячи штат лавозимлари бўш турган пайтда бу ҳақда туман бандликка кўмаклашиш бўлимига бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот киритмаган. Мактабда ишлаётган ходимлар билан гаплашганимизда, улар ўлик жонлар ҳақида ҳам шубҳа билан гапиришди. Қолаверса, фарзандлари ва қариндошларини ҳам ишга олганлигини айтишди. Албатта, таълим соҳасида қариндошлар ишлаши мумкин. Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Аммо айрим тартиб ва қоидалардан четга чиқмаган бўлса кифоя. Хуллас, иш чуқурлашиб, ноқонуний иш билан боғлиқ маълумотлар ҳам пайдо бўлди. Биз имкон қадар вазиятга холисона ёндашиб, адолатни тиклаш ва мурожаатчиларнинг шикоятини ижобий ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.


Сурхондарёдан бўлган навбатдаги қўнғироқ соҳиби Зуҳра Мамарасулова. У 2023 йил 20 июнь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Хотин-қизлар фаоллари билан бўлган учрашувда қатнашган. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов ҳам иштирок этиб, Зуҳра Мамарасулованинг олий маълумот олиш истаги борлиги, аммо бунга имкони йўқлигини эшитиб, унга агар ҳақиқатдан ўқишни истаётган бўлса, Касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида олий таълим олиш имкони борлиги, Федерация томонидан ёрдам кўрсатилиб, унга 5 йиллик контракт маблағи тўлаб берилишини айтган. Ана шу ваъда ўз кучини кўрсатиб, Зуҳра опа академиянинг Психология таълим йўналишига ўқишга кирди ва 1-босқичдаги ўқиши учун шартнома пули Федерациянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тўлаб берилди. Мурожаатда Зуҳра опа бу йил иккинчи босқич таълимини бошлаганини, шу боис шартнома пулини тўлашда амалий ёрдам сўраётганини айтди. Ушбу мурожаат мазмуни бўйича Федерациянинг Тошкент шаҳар Кенгашига юборилди. Орадан икки кун ўтиб, мурожаатнинг ижроси қандай кечаётгани билан қизиққанимизда, Касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Аброр Турсуналиев бу мурожаат бўйича тегишли шартнома пули Академияга ўтказиб берилгани ҳақидаги маълумотни айтди.


Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 1092 рақамли Ишонч телефони одамларнинг дардини тинглаб, уларнинг муаммоларига ечим топмоқда. Аммо жойларда меҳнат-ҳуқуқ инспекторларининг иш берувчиларга киритаётган хатларини ўринсиз, деб топаётган ва ходимларни қайта ўз ишига тиклашга парда ортидан қараётган, бошқа важларни рўкач қилаётган раҳбарлар ҳам учрамоқда.


Масалан, Арнасой туманидаги 5-сонли болалар мусиқа мактабида шундай ҳолат кузатилди. Директор – Ботир Ҳусанов ўрта махсус маълумотли, номутахассис, аммо 18 йилдан бери ишлаб келаётган ходимни ишдан бўшатган. Мурожаатчи Н. Зоидованинг Касаба уюшмасининг 1092 – Ишонч телефонига қилган мурожаатидан сўнг эса, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши юрисконсульти Арипжон Гайназаров томонидан вазият ўрганилиб, мусиқа мактаби раҳбарига Н.Зоидованинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2024 йил 5 ноябрдаги 57-сонли буйруғи бекор қилиниши, унга мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўланиши ҳамда маънавий зиён қопланиши тўғрисидаги хат юборилди. Масаланинг ижроси билан қизиқиб иш берувчи билан боғланганимизда, у юборилган хатни нохолис деб топгани, Н.Зоидовани ишга тикламасликка ҳақи борлигини ва шундай мазмундаги жавоб хати юбораётганини таъкидлади.


Бу масала агар мурожаатчи истаса, тегишлилиги бўйича судда адолатли якун топиши турган гап. Аммо бундай ҳолатлардан яна бир жиҳат кундай равшан бўлмоқда. У ҳам бўлса, иш берувчилар, раҳбарлар орасида меҳнат қонунчилигини яхши билмайдиганлар кўп. Шу боис Меҳнат кодекси ва меҳнат қонунчилиги бандларини жойларда кенгроқ тушунтириш, янада кўпроқ тарғибот ишлари олиб бориш зарур. Зеро, иш берувчилар ноқонуний ишдан бўшатиш мумкин эмаслигини, ишчи-ходимлар билан ўз кайфиятига қараб эмас, балки замонавий бошқарув билим ва малакасига эга раҳбар сифатида муносабатда бўлишлари лозимлигини тушуниб етсинлар.


Зебо НАМОЗОВА


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 1034 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият