Журналистлар шахмат бахсида
фоторепортаж
«Ishonch» газетасининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши қошидаги Шахматга ихтисослаштирилган спорт мактабида ижодкорлар ва журналистлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Унда 30 нафарга яқин таниқли устоз журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, адиблар қатнашди.
Натижаларга келадиган бўлсак, биринчи ўрин шоир Талантбек Примовга насиб этди. Иккинчи ўринни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Санжар Тошпўлатов қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети кафедра мудири, профессор Акбар Нурматов учинчи ўрин соҳибига айланди.
Ғолиблар ва барча иштирокчилар таҳририятнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Салим АБДУРАҲМОНОВ
ISHONCH.UZ




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0