Ўзгидромет 9 та ҳудуд аҳолисини сел келиш хавфидан огоҳлантирмоқда
Ўзгидромет 12-15 апрель кунлари кузатиладиган республика бўйлаб юқори намгарчилик сабаб 9 та ҳудуд аҳолисини сел келиш хавфидан огоҳлантирмоқда.
Хабар қилинишича, 12-15 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилади.
Ушбу кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг 9 та вилояти тоғ олди ва тоғли туманларида сел келиш хавфи эълон қилинмоқда.
Жумладан:
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин», – деб ёзади Марказ раҳбари.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0