Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятдан чуқур хавотирда – ТИВ
Ўзбекистон томони минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди.
Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият бўйича Ўзбекистоннинг расмий муносабатини билдирди.
Унга кўра, Ўзбекистон томони Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.
“Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.
Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз”, – дейилади расмий баёнотда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0