Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 08-May

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 08

    +23 +20

  • Juma, 09

    +22 +20

  • Shanba, 10

    +23 +20

  • Yakshanba, 11

    +23 +20

  • Dushanba, 12

    +25 +20

  • Seshanba, 13

    +27 +20

  • Chorshanba, 14

    +27 +20

  • Payshanba, 15

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Варшавада Ўзбекистон-Польша парламентлараро музокаралари бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Польшага ташрифи доирасида Сейм ( қуйи палата) раиси ўринбосари Кристоф Босак ва Сенат вице-маршали Михал Каминский билан учрашув ўтказди.
Сиёсат
238 14:33 | 14.02.2024 14:33

“Дунё” ахборот агентлигининг маълум қилишича, учрашувларда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Жумладан, икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш, савдо, транспорт йўлаклари, “яшил” иқтисодиёт ва бошқа масалалар кўриб чиқилган.


Томонлар икки давлатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий доира вакиллари ўртасидаги алоқалар фаоллашганини қайд этиб, давлатлараро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини амалга ошириш учун самарали шартномавий-ҳуқуқий базани яратиш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.


Ўзбекистон ва Польша парламентларининг сармояларни жалб этиш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги алоқалар кўламини кенгайтириш, таълим ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги имкониятларидан кенг фойдаланиш масалалари хусусида фикр алмашилди.


Сейм спикери ўринбосари Кшиштоф Босак Ўзбекистон томонига Польша парламенти билан конструктив мулоқот, ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканлиги учун миннатдорлик билдирди. Парламент аъзосининг айтишича, сўнгги пайтларда ЕИда иқлим бўйича кун тартиби мустаҳкамланган ва аъзо мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчилар учун турли тўловлар жорий этилган.


Сенат вице-маршали Михал Каминскининг таъкидлашича, Польша икки давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдоридир. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистондаги барқарорлик Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш ва интеграция жараёнларини фаоллаштиришнинг калити ҳисобланади.


“Марказий Осиё давлатларида барқарор хавфсизликни таъминлаш Польша томони манфаатларига тўлиқ жавоб беради”, – дейди у.


Польша томони жорий йилнинг март ойида Тошкент – Варшава тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйилиши Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат