+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Санъат ва илм учрашуви: Теша Мўминов университет «Фахрий профессори» бўлди

46 13:30 | 01.05.2026 13:30

Чирчиқ давлат педагогика университетида театр санъатини тарғиб этишга бағишланган «Санъат ва илм чорраҳасида» ижодий кечаси бўлиб ўтди. Кечада Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон Халқ артисти Теша Мўминовнинг ҳаёт йўли, ёшлик шижоати, устозлар сабоғи, саҳнада рол устида ишлаши жараёнлари ҳақида фикр юритилди.


Тадбирда Ўзбекистон Халқ артистлари Муқаддас Ҳолиқова, Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда ва Қорақолпоғистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева ва Толиб Мўминов, театр актёрлари Даврон Каримов ва Шарофиддин Музроповлар иштирок этди. “Гулистон” ва “Театр” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Шаҳрибону Имомованинг Теша Мўминов ижод ҳақидаги чиқиши ғоят қизиқарли кечди.


Ижодий кечада санъаткорлар дастлаб талабаларга ўзбек мумтоз театр мероси — Миллий театр спектаклларининг нафис ва мураккаб намуналарини тақдим этишди. Чиқишлар университет жамоатчилиги, санъатшунос олимлар ҳамда талабалар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Ёшлар машҳур актёрларнинг жонли чиқишларини кўриб, ўзбек театр санъатининг нозик жиҳатлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.


Учрашувнинг яна бир муҳим қисми Ўзбекистон Халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Теша Ҳусаинович Мўминовнинг Чирчиқ давлат педагогика университети “Фахрий профессори” унвони билан тақдирланиши бўлди. Бу Миллий академик драма театри жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинди.


Мазкур тадбир давомида иштирокчиларга театр санъатининг тарихий илдизлари, унинг бадиий-эстетик хусусиятлари, Ўзбек театр санъатининг буюк дарғалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, Гуманитар фанлар факультети магистрлари ва "Меҳр" талабалар театри ижодкорлари томонидан Теша Мўминов яратган образлардан намуналар намойиш қилинди. Талабалар томонидан монологлар ижро этилди.


Ижодий кеча "Ёшлар куни” доирасида ташкил этилиб, талабаларда театр санъатига бўлган ҳурмат ва қизиқишни янада юксалтирди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид