Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +28 +20

  • Shanba, 18

    +22 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +22 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +23 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ойбек ва Зарифа: умр баҳоридан кузигача

ХХ аср ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ҳамда унинг рафиқаси Зарифа номи тарих зарварақларидан муносиб ўрин эгаллаган. Ойбек ва Зарифа Саидносирова ҳамқадам ва ҳамнафас ҳаёт кечиришди. Зарифа Саидносирова бу буюк инсон билан бир кам қирқ йил умр ўтказди, хонадонларида ҳамиша бахт чироғи ёниқ бўлди. Ойбек вафотидан сўнг барча хотиралари, кундаликларини йиғиб “Ойбегим менинг” номли вафо достонини яратди
74 19:47 | 28.04.2024 19:47


Ойбекнинг умр йўли



Ойбек 1905 йилнинг 10 январида Тошкент шаҳрида, бўзчи оиласида дунёга келган. Олдин ўрта мактабда, 1922 1925 йилларда эса Тошкент таълим ва тарбиятехникумида таҳсил олди. Сўнгра Ўрта Осиё Давлат университетининг ижтимоий фанлар факультетида ўқишини давом эттирди. 1930 йили университетни тугатиб, шу ерда сиёсий иқтисоддан дарс берди.


Ойбек адабиётга 1926 йили чоп этилган «Туйғулар» шеърий тўплами билан кириб келган. Шоирнинг «Дилбар - давр қизи» (1931), «Ўч» (1932), «Бахтигул ва Соғиндиқ», «Темирчи Жўра» (1933) достонлари ўз даврининг шеърий йилномаларидир. У тарихий ва замонавий мавзуларда йигирмага яқин достонлар яратган. Ойбек шеърияти ниҳоятда гўзал бўлиб, ўзининг содда, равон ва ифодали тилда, бой ва ранг-баранг тасвир санъат воситаларида яратилганлиги билан алоҳида ажралиб туради.


Ойбек моҳир шоир бўлгани каби етук романнавис ҳам эди. У яратган «Қутлуғ қон», «Навоий», «Улуғ йўл», «Олтин водийдан шабадалар», «Қуёш қораймас» каби эпик полотнолар ўзбек реалистик романчилиги тараққиётида муҳим бир даврни ташкил этади. Ўзбек халқининг 1916 йилги миллий озодлик қўзғолони ёзувчининг «Қутлуғ қон» (1940) романида зўр маҳорат билан реалистик ифодаланган бўлса, «Навоий» (1944) романида ўзбек адабиётида биринчи бўлиб улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий образи яратилган.


Унинг «Олтин водийдан шабадалар» (1949) асарида халқимизнинг урушдан сўнгги даврдаги яратувчилик меҳнати, «Қуёш қораймас» (1958) романида Иккинчи жаҳон уруши фожиалари ўз ифодасини топган. Адибнинг «Улуғ йўл» (1977) асари эса «Қутлуғ қон» романининг мантиқий давоми бўлиб, унда ёзувчи халқ миллий онгининг шаклланишини кўрсатишга интилган.


Ойбек 1949 йилда Покистонга саёҳат қилган. Адиб қардош халқ ҳаётини, кураш ва интилишларини «Покистон хотиралари» очерклари, қатор шеърлари, «Зафар ва Заҳро», «Ҳақгўйлар» достонларида, ниҳоят, «Нур қидириб» қиссасида тасвирлаган. Адибнинг «Болалик хотираларим» автобиографик қиссаси 1963 йилда яратилган. Қиссанинг бош қаҳрамони ёш Мусо, яъни Ойбекнинг ўзидир.


Ойбек истеъдодли шоир, йирик ношир бўлибгина қолмай, машҳур олим, публицист, танқидчи, таржимон ва жамоат арбоби ҳамдир. Ўзбек китобхони Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романини, Лермонтовнинг «Маскарад», Молернинг «Тартюф» драмаларини, шунингдек, антик адабиёт намуналарини Ойбек таржимасида ўқишга муяссар бўлган.


Ойбек 1943 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясига ҳақиқий аъзо этиб сайланган ва 1950 йилгача академияда ижтимоий фанлар бўлимининг раиси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. У юқори малакали филологлар тайёрлашга катта ҳисса қўшган устоздир.


Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати унвонларига сазовор бўлган. Ёзувчи асарлари ўзбек адабиётининг жаҳонаро шуҳратини янада оширди. Устоз маҳорати ёш ёзувчилар учун ижод дорилфунунига айланди. Ойбекнинг ўлмас асарлари маънавий хазинамиздан мустаҳкам ўрин олди ва умумхалқ мулки бўлиб қолди.


Ойбек 1968 йил 1 июльда 63 ёшида вафот этган. Вафотидан сўнг унинг 20 жилдлик тўла асарлари мажмуаси нашр этилган. Адиб истиқлол даврида «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2000).

Жуфти ҳам ўзига мос эди


Зарифа Саидносирова 1908 йил Туркистон шаҳрида туғилган. У, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), профессор (1970). Кимё фанлари номзоди (1945). Биринчи ўзбек аёл рассоми.


Тошкентда «Пестолоцци» мактаби, Навоий номидаги таълим-тарбия техникуми ва айни пайтда Розанов тасвирий санъат студиясида ўқиган. Сўнг Ўрта Осиё университети физика-математика факультетининг кимё бўлимини тугатиб, ўрта мактаблар, хотин-қизлар билим юрти ва ишчилар факултетида физика, математика ва кимё фанларидан дарс берган. Қишлоқ хўжалик институтида ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири, Тошкент тиббиёт институтида ўқитувчи, Ўқувпедагогика нашриётида муҳаррир бўлиб ишлаган.


Зарифа Саидносирова Ойбек адабий меросини сақлаш, тартибга солиш ва нашр этиш ишига катта ҳисса қўшган. У адибнинг ўзбек тилидаги 20 жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами»ни, рус тилидаги 5 жилдлик «Асарлар»ини нашрга тайёрлашда фаол иштирок этган.


Беруний номидаги Узбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). Тасвирий санъатга оид ишлари Ойбек уй-музейида сақланади.


Зарифа Саидносирова “Ойбегим менинг” асарига Ойбекнинг хатлари, чоп этилмаган шеърлари ҳам киритилган. Шу жумладан Ойбек рафиқасига юборган суратида ушбу тўртлик битилганди:



“Кўнглимнинг энг яқин ошноси севгили Зарифага!


Сен мендан зангинлик, безакли ҳаёт


Кутма, эй гўзалим, мен буюк тентак.


Бир улуғ бўшлиқдир сенсиз коинот,


Унутма, қайғурма, йиғлатма, чечак!

Муҳаббат тарихи


Оддий бўзчининг ўғли Ойбек Тошкентнинг Оқ мачит маҳалласидаги мактабда сабоқ чиқарган. "Янги усул мактаби" деб аталмиш билим масканида, Алишер Навоий номидаги педагогика техникумида, Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ижтимоий фанлар факультетининг иқтисод бўлимида ўқиган. Биринчи шеърий тўплами "Туйғулар" техникумда ўқиб юрганида чоп этилган.


Бўлғуси адиб аълочи қиз - Зарифани ҳам илк бор ўша ерда - техникумда учратган. Бир умрга унга кўнгил қўйган, дастлабки ва кейинги аксарият шеърларини ҳам унга бағишлаган. Севгининг дардида изтироблар чекиб, оташин мактублар битган:


Севгилим, хаёлинг мангу боғлади,


Шу ўксик кўнглимга нега боқмадинг?..


Маъшуқасидан мана бундай ҳаяжонли жавоблар олган:


Тўсманг, йигит, йўлимни, мен уяламан,


Ушламангиз қўлимни, мен уяламан.


Буюк зотларнинг ёнида одатда буюк аёллар туради, дейдилар. Бу ҳикматга шубҳа билдирадиганлар бўлса, Ойбек билан Зарифа Саидносированинг ибратли ҳаёти тарихига назар солсин, дегинг келади...

Умр йўллари


Ойбек ва Зарифа тўрт фарзанд кўришган: Омон, Бекжон, Гулранг, Суюнбек. Уларнинг турмуш чоғларидаги хотиралардан бир парчани эшитинг:


“Бир кеча, ёдимда, Ойбек ёзиб ўтирарди. Мен ҳам ёзибми, ўқибми ўтирибман.


— Зарифа, қорним оч, жуда очиқдим, — деб қолди Ойбек.


Мен нима дейишни билмайман, индамадим, жавоб қилолмадим. Негаки, уй қуп-қуруқ эди.


— Бирор нарса йўқми? — сўради Ойбек.


Ўрнимдан туриб, шкафни ахтардим. Ҳужрадаги хурмача, халталарни текширдим. Бир ҳовуч йирик кепак, бир-икки қошиқ шакар топдим, сўнг хурмачанинг тагини сидира-сидира бир қошиқ ёғ олдим. Примусда кепакни қовуриб, сўнг унга шакар аралаштириб, дастурхонга тортдим. Билмадим, бу қандай таом бўлди экан? Ойбек ҳазратлари номи менга ҳам номаълум бўлган бу таомдан бир-икки марта қошиқ учида олган бўлди. Сўнг “Сен ҳам егин”, деб мени ҳам қистади.


— Йўқ, очиқмадим. Ўзингиз ея беринг, — дедим унга.


Менинг ҳам қурсоғимда ҳеч нарса йўқ, фақат қаноат бор, холос.


Ойбек озгина еди. Озгинасини қолдириб, деди:


  • Эрталаб болаларга берарсан”.

    Мактублар

“1942 йилнинг декабрида Ойбек бир тўда артистлар билан бирга фронтга жўнади. Биз вокзалда хайрлашиб қолдик. Улар Москва остоналарида жанг қилаётган ўзбек аскарлари билан учрашувлар ўтказишлари ва уларга совға-салом олиб боришлари керак.


«Зарифа!


Мен ҳали ҳам Москвадаман. Соғ-саломатман. Иссиқ кийинганман. Иссиқ қўлқопчалар сотиб олганман. Эҳтимол эртага бизни Ғарбга жўнатсалар керак, шунинг учун мени ҳали кутиб ўтирманг. Менинг севикли болаларим яхшими? Касал бўлиб қолишмаяптими? Бекжон ўқишга боряптими? Омон, Бекжон, Суюн, Гулранг яхшими? Барчангизни қучиб, ўпиб қоламан. Ойбек».

“Дардингни олай...”

Зарифа Саидносирова: «1944 йил Ҳамид Олимжон бевақт вафот этгач, Ойбекка бир неча даъфа уюшма раислиги вазифаси юклатилди. Шундай қилиб, Ойбек энди академиянинг гуманитар бўлимига раҳбар, Ёзувчилар уюшмасига раис, «Шарқ юлдузи» журналига муҳаррир эди.


Ўша даврда бирдан менинг тобим қочиб қолди. Юрагим заифлик сезиб, ётиб қолдим. Докторлар туришга ижозат бермадилар. Каравотим олдида кресло турарди: Ойбек ишдан қайтгач, шу креслода, ёнимда ўтирарди. Бир куни у хаёлчан ўтиргач, қўлимни қўлига олди.


— Зарифа, — деб гап бошлади у. —Бобурнинг ўғли Ҳумоюн қаттиқ хасталанганда, Бобур ўғли атрофидан уч марта айланган ва Тангрига ялинган, «Ўғлимнинг хасталигини менга бер! Унга саломатлик ато қил!» деган. Мен ҳам шу топда хасталигингни ўзим олиб, сенинг соғ бўлишингни ихлос ила тиладим. Кўнглимдаги ёлғиз муддаоим шу!


— Йўқ, йўқ, зинҳор бу тилакдан воз кечинг! Ўтинаман, ранжитмангиз мени, — ўпкам тўлиб кетган эди. Шунинг учун ҳам бир нафас ўзимни босиб, давом этдим. — Соғман, сизга берадиган хасталигим йўқ!


Ойбекнинг меҳр тўла кўзларида табассум учқунлар эди. Кўнгилларимизда тотли туйғулар… шунинг учун ҳам ортиқ сўзлашга эҳтиёж йўқ эди…”

Зарбалар

Озод Шарафиддинов: «1946 йили «Навоий» романи мамлакатдаги энг юксак адабий мукофот билан тақдирланди. Ўша давр таомилига кўра, бундай асарлар мутлақо танқид қилинмасди, чунки ҳар қандай танқид «халқлар доҳийси»га тегиб кетиши мумкин эди. «Навоий» романи ҳам аввалига 3-4 йил ҳамма жойда мақтаб, кўкларга кўтарилди. Совет мафкураси мунофиқ мафкура эди. Ойбекнинг обрўйини кўролмасдан унга қарши фитна уюштиришди. Кейин эса бирданига булутсиз осмонда чақмоқ чақнагандек республика газетасида Ботир Файзиевнинг «Навоий» романи ўтмишни идеаллаштирувчи асар деган мақоласи чиқди.


Бинойи деган ўртамиёна шоир доим Навоийга ҳасад қилган. Бу муносабатларни бир миллатни иккинчи миллатга қарши қўйиш деб талқин қилишган. Ойбек ўтмишни идеаллаштираётибди, деган баҳоналар қўйишган. Шундан кейин 1952 йилда партиянинг Х пленуми бўлиб ўтди. ЎзКП МКнинг Х пленумида МК биринчи секретари Ниёзов деган одам доклад қилган ва ёзувчиларнинг пўстагини қоққан. Тақриз ҳам аслида уюштирилган эди. Уюштирган одамларнинг ўзлари панада қолишган.


Ойбек бунга чидолмайди. Инсулт бўлади».


Ўша вақтларда ёзилган шеър:


Ҳастамен… Фикрга, туйғуга тўлиб –


Ой менга ҳамқадам — сокин юрамен.


Соғайсам бир куни ёзамен тўйиб,


Ҳисларга қалбимни қўшиб ёзамен.


Кечалар юрурмен телбадай ҳориб,


Бошимда ой борур менга ҳамқадам.


Хаёллар учади машъалдай ёниб,


Тўйиб ёзажакмен бир кун соғайсам…

Ҳаёт шоми


…1968 йилнинг 1 июлида Ойбек вафот этди. Бу йўқотиш нафақат Зарифа опа, унинг фарзандлари, балки бутун ўзбек халқи, ўзбек адабиётининг йўқотиши эди.


Ҳамиша болаларига «Ойбекдек ажойиб отангиз бор… Демак, бизнинг заррадек ғамимиз йўқ. Биз бахтлимиз!» деб юрадиган Зарифа Саидносирова ўша дамларда фарзандларига шундай деди:


«Назаримда азиз бошига тушган минг хил азоблардан, тинимсиз ишдан ва ижоддан чарчаган Ойбек ўлим тўшагида эмас, балки юмшоқ диванда ҳордиқ олиб ётарди.


— Болаларим, тегманг адангизга! У ҳордиқ олиб ётибди! У ўлмаган ва асло ўлмайди…

Нодирабегим тайёрлади.






Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид