+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Касаба аралашувидан сўнг тиббиёт бирлашмаси ўз ходимига муолажа харажатлари учун 31 миллион сўм тўлаб берди

147 11:04 | 22.04.2026 11:04

Хоразмлик Ганжа Мадаминов касаба уюшмаларининг ҳуқуқий ёрдами билан Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасидан 31 миллион 172 минг 451 сўм маблағ ундиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда вилоят суди апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинди.

Гап шундаки, Ганжа Мадаминов 1978 йилдан буён туман тиббиёт бирлашмасида шифокор бўлиб ишлаб келган. Ҳазорасп туманлараро тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг 1988 йилдаги далолатномасига асосан касб касаллиги туфайли ногиронлик белгиланган. 1999 йилдан унга касб касаллиги бўйича муддатсиз даврга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 2022 йилга қадар унга олган муолажалари учун тўловлар қонунда белгинланган тартибда иш берувчи томонидан қоплаб келинган. Бироқ 2022 йилдан 2025 йилгача олинган муолажалар учун сарфлаган пуллари тўланмаган. Харажатларини тўлаб беришни сўраб ёзган аризаси эса тиббиёт бирлашмаси томонидан рад қилинган.

Шундан сўнг Мадаминов фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлалараро судига мурожаат қилади. Суд 2025 йил 6 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони рад этади. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши мутахассисларининг ҳуқуқий кўмаги билан қуйи суд қарорига нисбатан шикоят келтирилгач, апелляция инстанцияси даъвони қаноатлантирди.

Ҳалилулла Исакжанов,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича меҳнат техник инспектори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид