+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Инсультда ҳар дақиқа муҳим: олимлар янги бурун спрейини ишлаб чиқишмоқда

Хитойлик олимлар инсульт вақтида мия ҳужайраларини ҳимоя қилишга қаратилган NanoPowder номли инновацион бурун спрейини тақдим этди.
100 11:56 | 05.06.2026 11:56

Нанозаррачалар асосида яратилган препарат дорини бурун орқали тўғридан-тўғри мияга етказиш имконини беради. Бу эса дори воситалари учун табиий тўсиқ ҳисобланган гематоэнцефалик барьерни четлаб ўтишга ёрдам беради.


Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, спрей инсультдан кейин шифохонага етиб боргунга қадар бўлган вақтда мия тўқималарини ҳимоя қилиш ва неврологик функцияларни сақлаб қолишга кўмаклашиши мумкин.


Ҳозирча препарат ҳайвонларда синовдан ўтказилган бўлиб, одамлардаги клиник тадқиқотларни 2030 йил атрофида бошлаш режалаштирилмоқда. Агар синовлар муваффақиятли якунланса, келажакда у инсультга қарши шошилинч ёрдам воситаларидан бирига айланиши мумкин.


Мутахассислар бу ишланмани инсультни даволаш усулларининг ўрнини босувчи эмас, балки беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгунча вақт ютишга хизмат қилувчи восита сифатида баҳоламоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид