+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Гуллар билан гаплашадиган аёл ҳақида эшитганмисиз?

Лола баҳор фаслининг илк даракчиси. Унинг ҳар бир япроғи табиатнинг қиш уйқусидан уйғонганлиги ҳақидаги хушхабарни сўзлайди. Kўпчилик учун лола шунчаки фаслий гул, лекин Иқбол опа Тугалбоева учун у ҳаёт мазмуни. Иқбол опа қўллари билан тупроқдан мўъжиза яратаётган замонамиз қаҳрамони. Унинг иссиқхонасида очилган ҳар бир гул – матонат ва нозик  диднинг ўзаро уйғунлиги натижасидир.
37 14:53 | 03.05.2026 14:53

– Гулларга бўлган меҳрим йиллар давомида ҳоббига айланди. Лола гулларини ёшлигимдан ёқтираман. Илк маротаба унинг оддий қизил рангли навини экканман. Йилдан-йилга қизиқишим ортгани сабаб, уч йил аввал голланд лолаларини етиштириб сотувчи билан танишиб, ўн тўққиз хилдаги лола пиёзчаларини сотиб олдим ва уларни эка бошладим.Уларнинг ноодатий ранглари ҳар бир инсонга қувонч улашади. Мана шуни кузатишнинг ўзи ҳам ёқимли ҳолат.


Психологларнинг таъкидлашича, гул парвариш қилиш стрессдан халос бўлишга ва кайфият кўтарилишига ёрдам беради. Гулчи аёл учун бу ўзгача ҳиссиёт. Ҳар бир гулнинг янги барги ёки энди очилаётган ғунчаси улар учун муҳим. Иқбол опа бир ғунчани ҳудди ўз фарзандидек эркалайди. Қолаверса, у нафақат лолалар, балки, турли навдаги гулларни ҳам етиштиради.


– Ҳовлимиздаги лола гули очилиб тугагандан сўнг, ўша жойга геран, астра, райҳон, кўп йиллик хризантемалар ва пион гулларини экаман. Уларга қараганимда ичимдан ажиб бир ҳиссиёт ўтади. Соатлаб қолиб, қараб, бегона ўтлардан тозалаб, меҳр бериб, дам оламан. Ишга киришиб кетганимдан кундалик ташвишлар ҳам унутилади. Диққатим фақат мана бу гўзалликка қаратилади.


Гуллар турлича. Улар билан тил топишиш баъзан маҳорат талаб этади. Қаҳрамонимиз “Антуриум” гули билан тил топишиш ва ўстириш қийин бўлишини таъкидлади:


– Антуриум (Эркаклар бахти) – ҳақиқий инжиқ малика. Тропик ўсимлик. У намликни севади, лекин илдизида сув тўпланиб қолишини асло ёқтирмайди.Агар у фақат барг чиқариб, гуллашни хоҳламаса, демак, унга ёруғлик етишмаяпти. Оддий сув билан суғориш баргларда доғлар пайдо қилиши мумкин. Тиндирилган ва илиқ сувда суғориш эса унинг учун фойдали бўлади, – дейди Иқбол опа Тугалбоева.


Шу билан биргаликда қаҳрамонимиз лола пиёзчаларини экиш ва парваришлашдаги тажрибаларини биз билан бўлишдилар.


– Лола пиёзларини октябрь ойининг охирида экиш тавсия этилади. Апрель ва май ойларида ўз чиройини намоён қилган лолаларнинг пояси қуриши билан, уларни тупроқдан ажратиб олиш ва қуруқ, салқин жойда сақлаш лозим. Борди-ю, пиёзлар тупроқда қолса, суғоришда ўта эҳтиёткор бўлиш зарур. Намликнинг ортиқча бўлиши пиёзларнинг чиришига ва нобуд бўлишига олиб келади.


Суҳбатимиз давомида Иқбол опанинг кўп йиллардан буён Олмалиқ кон – металлургия комбинати, мис бойитиш фабрикасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келаётгани маълум бўлди. Фабрикада янги ташкил этилган гулхонага ҳам уларнинг ўзлари масъул.


– Болалигимдан гулхонам, яъни иссиқхонам бўлишини орзу қилганман. Ҳозирда мис бойитиш фабрикаси директори Равшан Сидиқов ташаббуси билан 2025 йилда 20х8 метрлик гулхона қурилди. Гулхонада гулларга қизиққанлигим сабабли, шу ерда манзарали гуллар ва ўсимликларнинг парваришини ўззиммамга олдим. Иссиқхонада манзарали тувак гуллари ва цитрус мевалари экилган. Шу жумладан, қушлар бурчагини ҳам ташкил қилганман, –дейди суҳбатдошимиз.


Саноатдек мураккаб соҳа билан бирга гулчиликни ҳам бирдек олиб бораётган замонамиз қаҳрамони ўзининг томорқасидан унумли фойдаланаётгани таҳсинга сазовор. Эътиборли жиҳати, Иқбол опа шунчагул етиштириб, уни сотмайдилар. Одамларга, яқинларига ҳадя сифатида тақдим этади. Бировларни хурсанд қилгиси келади. Хулосамиз шуки, гўзалликка ошно нафосат соҳиблари, ўзгаларга қувонч улашиб, ўзи ҳам бахтиёрликни ҳис этувчи юртдошларимиз омон бўлишсин. Уларнинг сафи кенгаяверсин.


Ирода Йўлдошев, ЎзЖОКУталабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид