Бухорода Халқаро меҳнат ташкилотининг зўравонлик ва тегажоғликларни йўқ қилиш тўғрисидаги 190-сонли конвенцияси ҳақидаги халқаро семинар ўз ишини бошлади
Конференцияда халқаро меҳнат ташкилоти Меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюросининг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Равшан Бедилов, Федерациянинг меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Маҳмуджон Исаев, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон мамлакатларининг таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаларининг масъул вакиллари иштирок этмоқдалар.
Сергеюс Гловацкас:
- Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти йилдан йилга такомиллашиб бораётгани энг эътиборли жиҳатлардан биридир.
Бугунги конференция мавзуси 190-Конвенция ХМТнинг охирги конвенцияларидан бири бўлиб, дунёда зўравонликка қарши курашда катта аҳамият касб этади. Таълим соҳаси ходимлари дунёда энг кўп тазйиқ ва зўравонликка учраётган соҳа бўлганлиги сабабли бугунги семинар бизнинг ҳамкорликдаги ишларимизга яхши туртки бўлишига ишонаман.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0