"Бошлиғим "хайфсан"ни бир йилгача олиб ташламайман деди..."
Савол: Ишга кирганимга 3 йилдан ошди. Шундан буён биринчи марта интизомий жазо "хайфсан" олдим. Раҳбар менга уни бир йилгача қўллашини айтди. Шу тўғрими?
Саволга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг меҳнат-ҳуқуқ инспектори Муҳаммаджон Рўзметов жавоб берди:
– Меҳнат кодексининг 315-моддада назарда тутилганидек, интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.
Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Сизнинг вазиятингизда, яъни биринчи марта интизомий жазога тортилган бўлсангиз, ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси, шунингдек, ходимнинг илтимосномасига кўра, "хайфсан" муддатидан олдин тугатилиши мумкин.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0