+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Аҳолига 69 турдаги бепул бериладиган дорилар   рўйхати тасдиқланди

218 19:08 | 03.05.2026 19:08

Ўзбекистонда аҳоли учун бепул тақдим этиладиган дори воситалари рўйхати расман тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2027 йилдан амал қиладиган буйруғига мувофиқ, реимбурсация дастури доирасида қатор касалликларни даволаш учун дори харажатлари давлат томонидан қопланади.


Мазкур рўйхат Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан келишилган бўлиб, унга онкологик, руҳий, юрак-қон томир, эндокрин ва бошқа турдаги касалликлар киритилган.


Уларни даволаш учун жами 69 номдаги дори воситалари белгиланган. Улар орасида омепразол, трамадол, амброксол, калий йодид, гепарин каби препаратлар мавжуд.
Реимбурсация тушунчаси — бу дори-дармон харажатларини қоплаш дегани. Дастур асосан сурункали касалликка чалинган беморлар учун мўлжалланган бўлиб, шифокор томонидан ёзилган рецепт орқали дори воситалари бепул берилади.


Дори олиш жараёни қуйидагича амалга оширилади:
— Беморга оилавий шифокор томонидан электрон рецепт расмийлаштирилади;
— Рецепт ахборот тизими орқали шартнома асосида ишлайдиган дорихоналарга юборилади;
— Беморнинг телефон рақамига рецепт рақами ва санаси кўрсатилган SMS-хабар келади;
— Бемор ушбу рақам билан дорихонага мурожаат қилади;
— Дорихона томонидан махсус тасдиқ коди SMS орқали юборилади ва у тизимга киритилгандан кейин дори берилади.


Шундан сўнг электрон рецепт ёпилади ва дори берилгани ахборот тизимида қайд этилади.
Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 619-сон қарори асосида амалга оширилади.
Айни пайтда “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича аввалги босқичма-босқич тартибни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу орқали тиббиёт муассасалари, дорихоналар ва фуқаролар ўртасида қонун нормаларини бир хилда қўллаш, турлича талқинлар ва низоларнинг олдини олиш кўзда тутилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид