1 июлдан параллел қурилиш амалиёти бекор қилинади
Шу йилнинг 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда янги қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бир вақтда олиб бориш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда 4 июнь куни қабул қилинган Президентнинг 104-сонли фармонида белгиланди.
Фармонга мувофиқ, амалдаги параллел қурилиш тизими ўрнига тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш ишларини ташкил этиш тартиби жорий этилади.
Янги тартибга кўра, тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари ёки жалб қилинган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда (кўп квартирали турар жойлар бундан мустасно) қурилишни босқичлар бўйича амалга ошириши мумкин бўлади.
Шунингдек, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали пудратчиси аниқланадиган ҳамда қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 минг бараваригача бўлган объектларнинг давлат харидлари учун техник топшириқларни экспертизадан ўтказиш амалиёти ҳам бекор қилинади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0