Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +25 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонда хавфли пестицидларга қарши курашишга доир 4 млн евролик лойиҳа ишга туширилади

Бугун, 1 май куни Евроиттифоқнинг молиявий кўмагида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Экология вазирлиги билан ҳамкорликда “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Жамият
104 19:46 | 01.05.2024 19:46

Қайд этилишича, қиймати 4 млн еврога тенг бўлган қўшма лойиҳани амалга ошириш зарарли кимёвий моддалар ва улар билан боғлиқ чиқиндиларни бошқариш механизмлари ва воситаларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида хавфли пестицидлардан фойдаланишни қисқартириш, шу жумладан пестицидларни алмаштириш ва улардан фойдаланишни қисқартиришни назарда тутувчи муқобил усулларни жорий этиш ва илгари суриш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги ходимлари ўртасида ўта хавфли пестицидлардан фойдаланишни камайтириш зарурлиги тўғрисида тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.


Шу билан бирга, лойиҳа қишлоқ хўжалигида зарарли кимёвий моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ мавжуд муаммолар кўламини, жумладан, тупроқнинг ифлосланишига олиб келадиган эскирган пестицидлар ҳажмини тушуниш имконини беради.
“Ўзбекистонда илк бор хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқаришга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда тегишли қонунчилик тамойилларини амалга ошириш, умуман олганда, келажакда хавфли кимёвий моддалардан тўғри фойдаланиш мақсад қилинган, — деди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.


Тадбирда маълум қилинишича, кейинги йилларда Ўзбекистонда эскирган ёки тақиқланган пестицидлар захиралари ва заҳарли кимёвий моддалар сақланадиган идишлар кўмилган 8 та объектда консервация ишлари олиб борилган.


Иккитасида консервация ишлари бошланган, битта объектда эса реконструкция ишлари олиб борилган.


“Ушбу лойиҳа чиқиндиларни бошқариш бўйича Миллий стратегияни ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалигидаги хавфли чиқиндилар бўйича яхшироқ маълумотлар базасини ҳосил қилиш ва хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини яратиш имконини беради. Бундан ташқари, лойиҳа қишлоқ хўжалигида барқарор усулларни тарғиб қилишни кенгайтиришга ёрдам беради, бу эса фермерлар ва истеъмолчилар учун пестицидлардан фойдаланиш хавфини камайтиради ”, – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров.
Семинар якунида маърузачилар иш режасини кўриб чиқдилар ва уни келгусида амалга ошириш шартларини келишиб олдилар.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1306 16:57 | 05.08.2023