Тошкентда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси 24 апрель куни ўтказилади
Экология вазирлиги расмийларининг таъкидлашича, энди Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбаси “Автомобилсиз кун” сифатида ўтказилади. Бу Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21 февралдаги 37-сон Фармонига кўрадир.
“Акция доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва вилоят ижро ҳокимияти органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади”, – дейилади вазирлик билдирувида.
Шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан мазкур акцияга бефарқ бўлмаслик ҳамда экологик тоза транспорт воситасини танлаш сўралмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0