Тайвандаги зилзила 25 йилдан кейин яна такрорланди
Зилзила эпимаркази Хуалян шаҳридан 18 километр масофада жойлашган. Мазкур шаҳарда кўплаб бинолар қулаб тушган, бу жойларда қутқарувчилар ишламоқда.
Тайванда содир бўлган зилзила сўнгги 25 йил ичида оролдаги энг кучли зилзила сифатида баҳоланди.
Тайвандда йилига 6 дан 7 гача бўлган икки-тўртта зилзила содир бўлиши табиий ҳол, аммо 7 дан юқори бўлган зилзила камдан-кам учрайди.
1999 йил 21 сентябрдаги зилзила "921-зилзила" номи билан ҳам машҳур. Бунда 2,4 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлиб, 11,3 минг киши яраланган эди. Табиий офат шу даражада катта зарар етказдики, сабаби вафот этганлардан ташқари 100 мингга яқин одам уйсиз қолди.
Хуалиан округида силкинишлар оролнинг бошқа ҳудудларига қараганда тез-тез содир бўлади.
Япония бош метеорология агентлигининг янгиланган маълумотларига кўра, энг кучли зилзила магнитудаси 7,7 ни ташкил этди. Шундан сўнг 6,6 ва 6,3 магнитудали зилзилалар содир бўлди.
Маълумотларга кўра, қурбонларнинг аксарияти сайёҳлик марказларида. Оғир яраланганлар сони ортмоқда. Қурбонлар сони айни пайтда 4 нафар.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0