Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +25 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Швейцариялик Катя хоним: “Ўзбекистондаги егуликлар нархлари Европага етиб олибди”

Пойтахтимизда швейцариялик Катя Даниелла хоним меҳмон бўлиб турибди. Бир неча кундан буён ўзимиз ва инсониятни ўйлантирган ўнлаб мавзуларда суҳбатлашдик.
Жамият
185 14:19 | 02.05.2024 14:19

Маълумот учун: Катя хоним 1991 йил октябр ойида, яъни Ўзбекистон мустақил бўлиши биланоқ юртимизга келган. Болалигидан Шарқ рақс санъатига ошуфталиги туфайли Тошкентда ўқиган, узоқ йиллар яшаган. Кейинчалик ўз юртида миллий рақсимиз бўйича тўгарак очган. Айни пайтда туризм ва таржимонлик йўналишида ишлаяпти. Цюрихда доимий яшайди, бир ўғли бор: исми – Хуршид!


Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида


– Сўнгги йилларда юртингизда жиддий ўзгаришларни кузатяпман. Қизларнинг кўпи ўранган, йигитлар соқол қўйишган. Тошкентда урбанизация яққол ҳис қилинмоқда – ҳудудлар аҳолиси келиши жуда кўпайган. Булар ҳам эркинлик белгилари бўлса керак. Мен фаолият юритган олдинги даврларда булар жуда камёб ҳолат эди.


Нарх-наво


– Арзон егуликлари билан машҳур Ўзбекистон бу номни бой бермоқда. Ҳар сафар нарх ошаверади, барқарорлик йўқ. Оддий мисол – икки ҳафта олдин бир жойга кириб ўғлим билан 45 минг сўмга пицца бўлаги харид қилдик. Бугун шу ерга қайта кирдик ва худди шу буюртма 60 минг сўм бўлди. Айрим емакхоналардаги нархлар эса Европага етиб олиб, ошиб ҳам кетибди.


Сиёсат


– Швейцарияда сўнгги йилларда анъанавий ва диний платформага эга партиялар фаоллашмоқда. Социалистлар сафи ҳам кенгайяпти. Бу мигрантлар оқими кескин ошиши билан боғлиқ бўлса керак. Давлат мигрантларга ўз фуқароларидан кўпроқ шароит яратиб беряпти ва жиддий норозиликларга сабаб бўляпти. Мен ўзим миллатчи эмасман, лекин бу жиҳатларни танқид қиламан.


(Меҳмоннинг бу фикрлари бизда догма бўлиб қолган “Ғарбда бир жинслилар тиқилиб ётибди, сиёсатда ҳам улар энг олдинда”, “Социалистларни ғарб ўлгудай ёмон кўради” деган қарашларни рад этади).


Парадокс


– Мен Швейцарияда ишлаганимдан кўра ишламаганим фойдали. Ўзимга ҳам, давлатга ҳам. Чунки ёлғиз онаман. Боламни бирор жойга бериб ишласам, давлат унинг учун тахминан 6-7 минг евро сарфлаши керак. Менга нафақа тўлайди ва боламга ўзим қарайман.


Бошпана


– Ўзбекистонда уйсизлар кўп деб ўйлашади. Аслида Швейцарияда ундан ҳам кўп, жуда кўпчилик ижарада яшайди. Лекин бизда бошқачароқ. Хонадонларни давлат ташкилотлари ва фирмалар ижарага беришади. Уларнинг нархи даромадларга нисбатан баланд эмас ва фирмалар вақти-вақти билан квартираларни таъмирлаб ҳам беришади. Давлат ижарада яшовчиларни субсидиялар билан таъминлайди.


Швейцария қишлоқлари ва табиати


– Жуда кўпчилик мамлакатимиз тоғларини, дарёлари, яшил далалари ва сигирларини томоша қилишган. Чиндан ҳам манзараларимиз ниҳоятда гўзал. Аммо у ерларда яшовчи аҳоли, фермерлар доимий дотацияда яшашади, яъни давлатдан ёрдам пули олиб туришади. Чунки ёрдам берилмаса – деҳқон ва чорвадор “ўлади”. Шунга қарамай қишлоқларимиз аҳолиси мунтазам камайиб бормоқда.


Ёшларимиз Америкага ёки ўзимиздаги йирик шаҳарларга кетиб қолишяпти, кексалар сони ошяпти. Ўзбекистонда ёшлар жуда кўп – бу эса инсон капитали бўйича улкан имкониятдир.


Давлат раҳбари


– Очиғи, давлатимиз раҳбари ким эканлигини ҳам билмайман. Швейцария парламентар республика. Ҳар бир кантоннинг ўз қонунлари, ўз бошқарувчилари бор. Барча масалалар референдумларда ҳал қилинади, йилига 4-5 марталаб референдум ўтказилиши оддий ҳол. Айрим ҳудудларда электрон ёки қоғозларда овоз бериш ҳам йўлга қўйилмаган – аҳоли майдонларда йиғилиб, қўл кўтариш йўли билан овоз беришади.


Иқтисодий курёз


– Ўзбекистон мунтазам инфляциядан азият чекса, биз пулимиз – Швейцария франкининг доимий қадрланиб кетишидан, яъни дефляциядан қийналамиз. Дефляция натижада бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз, айниқса фермерларимиз рақобатга чидай олмай қолишади ва норозиликлар уюштиришади. Давлат франк қадрини вақти-вақти билан сунъий туширишга мажбур бўлади.



Шахсий ҳаёт


– Ўғлим Хуршиднинг отаси Афғонистон ўзбекларидан. У билан шу ерда танишганмиз, никоҳ ўқитиб, оила қурганмиз. Оилам бутунлиги учун маълум муддат Афғонистонда ҳам яшадим. Аммо менинг у ерда қолишимнинг ёки эримнинг Швейцарияга боришининг ҳеч иложи бўлмади. Мураккабликларга қарамай оила қурганим, фарзандли бўлганимни катта неъмат ҳисоблайман. Бошидан ўзбек дўпписи тушмайдиган ўғлим Хуршид – ҳаётим мазмуни. Бир опам бор, фарзанд кўрмаган. Кексайганида жуда афсусланди. Афсуски, бизда аёллар фарзанд кўрмаслиги оддий ҳолатга айланган. Ўзбекларнинг болажонлигига ҳавас қиламан.


Аёллар


– Ўзбекистон аёллари жуда чиройли, шубҳасиз. Улар пардозни жуда боплашади. Швейцария аёллари деярли пардоз қилишмайди, кийинишдаям фақат қулайликка интилишади. Тошкентда кузатганим – рўмол ўраш кўпайган бўлсада, миллийлик камайгандек. Самарқанд, Бухоро ва водийда ҳамон миллий либосли аёллар кўп. Аслида шуниси менга кўпроқ ёқади.


Катя хонимнинг рақс санъати ва Ўзбекистон ҳақида бошқа кечинмаларига оид видеосуҳбат Ishonch.uz сайтида алоҳида эълон қилинади.


Аброр Зоҳидов ёзиб олди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (2)

Гавхар

14:35 | 03.05.2024

Катя Данеэлла Билан биз 2007-2009гача таниш ва оиламиз яьний онам Билан катта кизиккиш Билан сухбатлар олиб борарди. Эсимда 2009 да мен фарзандли булганимда жуда хавас килгандилар чунки Катя 36 ёшда мен эса 29 ёшда эдим ва ушанда охирги курганим эди. Демак узлари севган Афгонистонлик миллати узбек Гулмухаммад Билан турмуш курибдиларда. Жуда Эркин ва самимий сухбат булибди. Агар Катя Билан учрашишни иложиси булса ёрдам Беринг. Албатта мени эслолмас. Илтимос еткизиб куйинг бизни оиламиз доимо Уни эслаб турамиз.

Гавхар

14:35 | 03.05.2024

Катя Данеэлла Билан биз 2007-2009гача таниш ва оиламиз яьний онам Билан катта кизиккиш Билан сухбатлар олиб борарди. Эсимда 2009 да мен фарзандли булганимда жуда хавас килгандилар чунки Катя 36 ёшда мен эса 29 ёшда эдим ва ушанда охирги курганим эди. Демак узлари севган Афгонистонлик миллати узбек Гулмухаммад Билан турмуш курибдиларда. Жуда Эркин ва самимий сухбат булибди. Агар Катя Билан учрашишни иложиси булса ёрдам Беринг. Албатта мени эслолмас. Илтимос еткизиб куйинг бизни оиламиз доимо Уни эслаб турамиз.

Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1306 16:57 | 05.08.2023