Самарқандда ноқонуний қурилмалар бузилмоқда
Кейинги пайтларда баъзи тадбиркорлар томонидан шаҳар кўчалари ва йўлакларни эгаллаб олиш, бу майдонларда енгил конструкцияли қурилмалар қуриш каби салбий ҳолатлар бор. Хусусан шаҳарнинг Ю.Гагарин кўчасида фуқаро Б.M. томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда енгил конструкцияли қурилмалар барпо этилган. Хусусан ана шу ноқонуний ҳаракатга шаҳар суди холис баҳо берди. Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан қонуний талабга бўйсинилмаган.
Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими Давлат ижрочиси Мунис Бeкмуродовнинг маълум қилишича, ижро ҳаракатлари давомида бўлим томонидан мазкур қарорда белгиланган ноқонуний қурлмалар мажбурий тартибда буздирилиб жавобгарнинг зиммасига ушбу жойни олдинги ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0