Қозоғистонда қор ёғиши ва ҳарорат -8 даражагача пасайиб кетиши прогноз қилинмоқда
Синоптиклар Қозоғистонда 25, 26 ва 27 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 25 апрель куни республиканинг шимоли-ғарбий қисмида ёғингарчилик бўлади, узоқ шимоли-ғарбда эса ёмғир, қор кузатилади.
Республиканинг жануби ва жануби-шарқида эса кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутиляпти.
“Совуқ фронт республиканинг жанубий вилоятларига босқичма-босқич ўтади, бу ерда ҳаво ҳарорати кечаси 0-12 даража, кундузи 10-20 даражагача пасайиши, шимолий ҳудудларда эса совуқнинг энг юқори чўққиси кутилмоқда.
25 апрелда бу ерда ҳаво ҳарорати кечаси 0-8 даража совуққача, кундузи 5-13 даража илиққача пасаяди”, – дейилади хабарда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0