Миллий қўғирчоқларимизни ясаб бой бўлаётган аёл
Пойтахтда яшовчи ҳунарманд Доно Муҳаммедованинг миллий қадриятларимизни акс эттирувчи санъат асарлари ҳозирда нафақат Ўзбекистон, балки чет давлатлар санъат ихлосмандларининг ҳам эътиборига тушган.
Бир-биридан бетакрор композицияларни яратаётган қаҳрамонимизнинг меҳнат маҳсуллари айни пайтда Ўзбекистон давлат тарихи музейида, Туризм вазирлигида ҳам одамлар эътиборига ҳавола қилинмоқда.
— Биринчи қўғирчоғимни ясаганимда, тайёрини олиб, очиб кўрганман. Унинг қандай ясалишини, нималардан иборатлигини ўрганганман. Лекин ҳеч ҳам кўчирмаганман, ўзим учун осон ясалиш йўлини танлаб олганман. Чунки у жуда мураккаб ясалганди. Ижод қилганимда мен шунақанги мазза қиламанки, ҳамма нарса эсимдан чиқиб кетади. Назаримда, бу ёшартирадиганга ҳам ўхшайди. Чунки ҳар хил ёмон фикрлар бўлмайди, фақат яхшиликни ўйлайсиз, ишингиз чиройли чиқишини ўйлайсиз. Бу эса, инсоннинг саломатлигига ҳам яхши таъсир кўрсатади деб ўйлайман, — дейди Доно Муҳаммедова.
Қаҳрамонимиз қўғирчоқлар ва улар иштирокидаги композицияларнинг яратилиши, шунингдек, ўз ички кечинмалари ҳақида сўзлаб берди.
Холида Эгамбердиева, журналист.
Диёрбек Ғаниев, монтаж устаси.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0