Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 670.0537.83

  • EUR

    13 560.7582.17

  • RUB

    138.003.61

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 04-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 04

    +17 +20

  • Yakshanba, 05

    +17 +20

  • Dushanba, 06

    +15 +20

  • Seshanba, 07

    +17 +20

  • Chorshanba, 08

    +20 +20

  • Payshanba, 09

    +20 +20

  • Juma, 10

    +17 +20

  • Shanba, 11

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Маҳкумларга масофали видео учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

ИИВнинг амалдаги Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш киритишга доир ҳужжати лойиҳаси эълон қилинди.
Жамият
87 11:00 | 23.04.2024 11:00

Амалдаги Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга уларнинг ихтиёрига кўра масофали видеоучрашувлар ёки телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади.
Умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг масофали видеоучрашувлари ёки телефон орқали сўзлашувлари муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.

Масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.

Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг масофали видеоучрашув ёки телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.

Маҳкумларга масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Мазкур тартибни амалиётга киргизиш орқали маҳкумларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан доимий алоқаларини таъминлаш орқали оилавий муносабатларини сақлаб қолиш, тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашиш ҳамда ижтимоийлашувини жадаллаштириш орқали уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ижтимоий қоидалар ва анъаналарга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ёки сақлаб қолиш кабилар мақсад қилинмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1265 16:57 | 05.08.2023