Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +21 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

  • Shanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Лудчилар исёни: янгиликни қабул қилишни истамаганлар ҳаракати

Бугунги келиб шиддат билан ривожланиб бораётган сунъий интеллект бир қанча касбларни йўқолиб кетишига сабаб бўлиши айтилмоқда. Жумладан, алоқа оператори, копирайтер, ҳисобчи, банкир ва бошқа касблар шулар жумласидан. Қадимда техника тараққиёти туфайли нонсиз қолганлар бу жараёнларга қарши бўлиб астойдил исён қилишган.
Ўзгача ракурс
508 11:53 | 03.03.2024 11:53

Сунъий интеллект вақти келиб ҳатто дастурчиларнинг (!) ҳам нонини яримта қилиши кутилмоқда (“Ўзи қазиган чоҳга ўзи тушди”, деган гап борку).


Тарихда, хусусан саноат инқилоби даврида турли қурилма ва дастгоҳларнинг кашф этилиши, заводлар қурилиши билан маҳаллий ҳунармандлар ишсиз қола бошлаган.


Шундай лаҳзада ишсиз қолиш ва очдан ўлишдан қўрққан аҳоли кўчага чиқди ва саноат дастгоҳларини синдириб ташлади, заводларнинг кулини кўкка совурди. Бу ҳаракат Англияда вужудга келиб, Лудчилар ҳаракати дея ном олди.



Лудчилар кимлар эди?


XVIII-XIX асрларда Англия том маънода дунёнинг энг саноати ривожланиб бораётган мамлакатига айланди. Инглизлар денгиздаги ашаддий рақиби испанларни мағлуб этдилар, Европадаги саноат инқилоби энг аввало Британияда бўй кўрсатди. Саноат инқилоби қўл меҳнатидан машина меҳнатига ўтишни кўзда тутарди. Тўқув дастгоҳи, механик станок ва бошқалар ихтиро этилди. Натижада шу пайтгача ибтидоий усулда тирикчилик қилиб келаётган ҳунармандлар хонавайрон бўла бошладилар.


Аламига чидай олмаган баъзи меҳнаткашлар очиқчасига қаршилик йўлига ўтдилар ва саноат дастгоҳларини яксон қила бошладилар.


“Машиналарга қарши қўзғолон” тўқимачилик фабрикаларидаги касаначилар томонидан бошланди, чунки улар ишлаб чиқаришни механизациялашнинг ҳақиқий таҳдидини биринчилардан бўлиб ҳис қилдилар. 1768 йилда тўқимачилар оломони йигирув машинаси ихтирочиси Жеймс Харгривснинг Блэкберндаги устахонасига ҳужум қилиб, унинг дастгоҳларини вайрон қилишди. Худди шу нарса жун тараш машинаси ихтирочиси Ричард Аркрайтнинг Бираcре шаҳридаги заводида ҳам содир бўлди.


1792 йилда эса манчестерлик уй тўқувчилари Эдмунд Картрайтнинг биринчи электр станциясини ёқиб юборишди.


Аммо бу кичик машмашалар эди, ҳақиқий қўзғалиш XIX аср бошида вужудга келди. Ҳаракат 1811 йилда бутун Англия бўйлаб тез тарқалди ва инглиз ҳукумати уни қаттиқ куч билан бостирмагунча кўплаб жун ва пахта заводларининг вайрон бўлишига олиб келди. Лудчилар дастлаб Ноттингемда қўзғолон кўтардилар, можаро Ноттингемпшир, Ланкашир ва Йоркшир графликларида тарқалиб кетди. Икки йил ичида лудчилар томонидан мингдан ошиқ тўқув дастгоҳи мажақлаб ташланди.


Улар тунда саноатлашган шаҳарларни ўраб турган торф ботқоқларида тўпланиб, йирик ҳужумларни амалга ошира бошладилар. Лудчиларнинг ҳатто махсус қасамёди ҳам бор эди. У жуда қаттиқ тартибларни кўзда тутар, ҳаракат қатнашчилари ўзи ва шерикларини исмини, маълумотини сотмасликка онт ичарди, агар хиёнат қилса ўлимга ва нафратга лойиқлигини бўйнига оларди.


Лудчилар ва қўшинлар ўртасида шиддатли жанглар Миддлтондаги Буртон тегирмонида ва Ланкаширда жойлашган Вестҳоугхтон Миллда бўлиб ўтди. Инглиз ҳукумати қаттиқ чоралар билан исёнчилар ҳаракатини бостиришга эришди


Лудчилар ҳақида маълумот олиш учун расмийлар 200 фунт стерлинг миқдорида мукофот таклиф қилишди – бу миқдор бугунги кунда тахминан 14 000 АҚШ долларини ташкил этади. Кўпгина ишчилар ҳокимиятнинг бундай саховатли таклифидан фойдаланишга қарор қилишди ва яқин ўртоқларига хиёнат қилиб, уларни ҳукуматга топшира бошлашди.



Англия парламенти лудчиларга қарши кураш учун янги қонунлар қабул қилди. Унга кўра, ускунага етказилган зарар 14 йилгача Австралиянинг меҳнат колонияларига сургун қилиш билан жазоланади (1811 йил март ойида ноттингемлик етти қўзғолончига шундай ҳукм чиқарилганди). Кейинчалик ҳукумат бу жиноят учун ўлим жазосини киритди. Шаҳар полицияси, шунингдек, лудчилар сафига кириб бориш ва фабрикаларга ҳужумлар пайтида чалкашликларни келтириб чиқариш учун айғоқчиларни ёллай бошлади.


Қўзғолон 1813 йилда Картрайт шаҳринининг Клекхитон ҳудуди яқинидаги заводда якунига етди. Намойишчи хабарчисининг маълумотларига асосланиб, ҳукумат 60 лудчини пистирмага тушириб, қўлга олди. Шундан сўнг кўргазмали суд жараёни ўтказилди: 30 киши оқланди, 13 киши оғир меҳнатга ҳукм қилинди ва яна 17 киши ўлимга маҳкум бўлди.


Баъзи тарихчиларнинг фикрига кўра, бундай оғир жазолар қўзғолоннинг барбод бўлишига олиб келди - гарчи у 1817 йилгача стихияли тарзда давом этган бўлса ҳам.


Тарихий маълумотларга кўра, лудчилар ҳаракати Англия ҳукуматига шу даражада қимматга тушдики, улар ҳатто Напалеон армиясига қарши Пиреней яриморолидаги қаршиликда ҳам бунча куч сарфланмаганди.



Луднинг тарихий шахс эканига шубҳа бор


Лудчилар номини юзага келтирган шахс ҳақида баҳсли фикрлар бор. Маълумотларга кўра, Нед Лудд бу ярим афсонавий британиялик тўқувчидир. Тахминларга кўра, 1779 йилда у ғазабланиб, пайпоқ машинасининг иккита рамкасини синдириб ташлаган. 1810-йилларда ҳаракат пайдо бўлганида, у замонавий машиналар ва асбобларни синдириш учун фабрикаларга тунги ҳужумларнинг турли таърифларида эсга олинган ва тез-тез эслатиб ўтилган. У баъзан фольклор қаҳрамони капитан Лудд, Лудд лақабли британияликларнинг ярим афсонавий қироли ёки генерал Лудд номи билан ҳам боғланади.



Замонавий лудчилар


Лудчилар ҳаракати, Англияда кўпчилик инсонларнинг ҳайрихоҳ бўлишига қарамай, технологик тараққиёт билан урушда мағлуб бўлди. 1835 йилга келиб пахта заводларининг 75 фоизига яқини буғ қувватидан фойдаланган, Британияда эса 50 000 дан ортиқ тўқув дастгоҳлари ишлатилган. Ғалати тарафи, иш ўринлари камаймади, балки кўпайиб борди. Собиқ лудчиларнинг ақллилари тинч йўл билан – масалан, касаба уюшмаларини яратиш орқали малака ошириш ва юқори маошлар учун курашишга ўтишди. Лудчилар исёни Европага, жумладан Беллгияга ёйилди, 1886 йилда бу давлатда ишчилар шиша заводини вайрон қилдилар. Аммо ҳаракат ривожланмади, муваффақиятсизликка учради.


Замонавий дунёда, янги лудчилар ёки нео-лудчилар деган атам бор. Бу ривожланишда инновацион технологияларни қўллашни истамайдиган ёки уларни чеклаш тарафдори бўлган кишиларни назарда тутади.


Бу АЭСлар, ёки гаджетларга муносабатда ҳам ўз аксини топмоқда. АЭСлар кўмир ёки газга қараганда самарали энергия манбаи, аммо унинг ҳалокатли омили инсонлари чўчитади. Кўпчилик ота-оналар эса смартфон, ноутбуклар ва бошқа замонавий технологиялар фойдали эканини инкор этишмайди, аммо болалари улардан иложи борича камроқ фойдаланишини исташади. Масалан, машҳур миллиардер, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўз фарзандларига гаджетлардан бир кунда 45 минутдан ортиқ фойдаланишга рухсат бермагани ҳақида маълумотлар мавжуд.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс