Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +22 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +22 +20

  • Payshanba, 23

    +18 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига!

Қисқартириш кимларнинг ҳисобидан, ёки амалда камбағаллар сонини кўпайтириб бораётганга ўхшаб кетаётган ташаббус ҳақида.
Жамият
236 12:47 | 30.04.2024 12:47

Харажатларни қисқартириш бўйича жадвал диққат марказига чиқди. Рақамлар ажабланарли: Биринчи қаторда турган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан 3364 та штат қисқартирилмоқда. Жадвалга ишонсак, ундан тежаладиган маблағ 386 млрд сўмни ташкил қилмади. Агар бу рақамни 3364 га бўлсак йиллик 114.744.351 сўм келиб чиқмоқда. Бу таълимда қисқартиришга тушган, яъни бугунги кунда керак бўлмай қолган ходимларнинг ўртача ойлик маоши 9.562.029 сўмга тўғри келади, деганидир.


Яъни мантиқан қаралса, қисқартирилишга лойиқ ишчи ҳам шу кунгача 10 млн сўмга яқин маош олиб келган. Лекин яқинда эълон қилинган маошлар статистикаси бунинг тамоман аксини кўрсатади. Унга кўра, таълим вакиллари ўртача 3,4 млн сўм билан энг пастдан битта олдинги қаторни, тиббиётчилар эса 3,2 млн сўм билан “фахрли” охирги ўринни эгаллаб туришибди. Энди савол туғилади – бу ҳисоблашда кетган хатоми ёки соҳадаги маошларни пасайтириб кўрсатиб келдикми?


Иккинчи ва асосий савол – нега қисқартириш шундоқ ҳам энг ночор қатламларга тушяпти, ажабки, бу жадвалда сўнгги йилларда ҳам бўйига ўсган, ҳам энига кенгайган бирорта вазирлик ёки пайдар-пай очилаётган, аммо амалда ҳеч қандай каромат кўрсата олмаган бирор қўмита ёки агентлик йўқ?!


Яна бир гап: Бу режа амалга ошса (амалга ошади ҳам) жами 475 млрд сўмнинг тежалишига олиб келаркан. Бу эса амалда ярим трлн сўм ҳам эмас. Лекин Ўзбекистоннинг 2024 йил биринчи чорагининг ўзида “эришган” бюджет дефицити 20 трлн сўмлиги расман тан олинди. Бу шиддат билан йил якунини 50 трлн.лик “марра” билан забт этишимиз ҳеч гап эмас. Савол: Ортиқча харажатларнинг 1 фоизини ҳам қопламайдиган, бунинг устига яна 7 мингга яқин киши(аниқроғи, оилани)ни камбағаллик домига олиб кирадиган бундай қисқартириш билан нимага эришамиз?


Мазкур жадвалнинг мақсадга мувофиқлигини иқтисодиёт ва молия вазирлиги қандай изоҳлайди?
Харажатларни қисқартириш зарур, бу ростан ҳам зарурат, аммо мазкур амалиёт жамиятга фойда бермаётган, стратегик аҳамият касб этмайдиган соҳалар ва чуқур ўйланган таҳлилларга таяниб амалга ошса, буни ҳамма тўғри тушунган ва маъқуллаган бўлмасмиди?


Аброр ЗОҲИДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1305 16:57 | 05.08.2023