Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 670.0537.83

  • EUR

    13 560.7582.17

  • RUB

    138.003.61

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 04-May

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Shanba, 04

    +23 +20

  • Yakshanba, 05

    +25 +20

  • Dushanba, 06

    +26 +20

  • Seshanba, 07

    +29 +20

  • Chorshanba, 08

    +34 +20

  • Payshanba, 09

    +22 +20

  • Juma, 10

    +23 +20

  • Shanba, 11

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гитлер: ўрта мактабни эплолмаган ўқувчи, омадсиз рассом ва вегетариан

XX асрнинг энг таниқли ва золим шахсларидан бири бўлган Адолф Гитлернинг дунёга келганига 135 йил тўлди. 1889 йил 20 апрелда Австро-Венгрия империясида дунёга келган митти чақалоқнинг дунё жамияти бошига қанчалар мусибат келтириши албатта ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.
Колумнистлар
204 12:04 | 21.04.2024 12:04

Мана, фашистлар доҳийсининг вафотига 79 йил бўлаётган бўлсада, унинг ҳаёти, қилмишлари ва ўлими хусусидаги маълумотлар бўйича баҳслар тинмайди. Гитлер 1945 йил ўлмай, тирик қолгани, Аргентинага қочиб кетгани, келиб чиқиши яҳудий бўлгани, яҳудий қизни севгани, рассомчиликда омадсизликка учраб, аламзада сиёсатчи бўлиб етишгани ҳақида гап-сўзлар ҳали-ҳануз айланиб юради.


Қуйида Гитлер ҳақида машҳур бўлган айрим фаразларга аниқлик киритишга ҳаракат қилиб кўрамиз.


Гитлер ўрта мактабда тўлиқ ўқимаган. 1899 йилдан 1905 йилгача Гитлерлар оиласи Австриянинг Линц шаҳри чеккасидаги Леондингдаги ўз уйида яшаган. Адолф дастлаб давлат мактабига борган ва яхши ўқиган. 11 ёшида у ўрта мактабга ўқишга кирди, лекин у ердаги таълими мақтангудек бўлмади. Фақат ўзига қизиқ бўлган фанлардангина яхши баҳолар олди. У узоқ ва тартибли ўқиш ва ишлашга қодир эмасди ва кун бўйи ҳеч нарса қилолмасди. Ўрта мактабнинг биринчи йилидан кейин бола иккинчи йилга қолди. У мактабни кераксиз мажбурият сифатида қабул қилди ва отасининг ўлимидан кейин умуман ўқишни тўхтатди. Онаси мактабни эплолмаган 14 ёшли Гитлерни қаттиқроқ тартибларга эга мактаб-интернатга ўтказишга ҳаракат қилди, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмади: бўлажак диктатор фақат рассомчилик ва жисмоний тарбия бўйича яхши баҳоларга эга эди, қолган барча фанлардан эса қониқарсиз ўқирди. Кейинчалик Гитлер бир неча бор Германиядаги анъанавий таълим тизимига ўз нафратини билдирди, мактабларни “болалар онгини кераксиз маълумотлар билан тўлдиришда, уларга ҳаёт учун тўғри кўрсатмалар бермасликда” айблади.


Гитлер рассом бўлиши мумкин эди


Гитлер рассом бўлишни орзу қиларди, аммо бунга эриша олмади. Шу сабабли диктатор бўлди, деган фараз унчалик тўғри деб бўлмайди. Гитлер мактаб-интернатни тугатгандан сўнг, икки йил давомида амалда ҳеч нарса қилмади ва Бадиий академияга кириш учун Вена шаҳрига борди. У академияга киришга икки марта уринди. Биринчи марта, катта рақобатга қарамай, у саралаш босқичидан ўтишга муваффақ бўлди, аммо кейинги сафар у муваффақиятсизликка учради: унинг расмлари “жуда кам” эди — у одамларни чизишни ёқтирмасди. Иккинчи марта у саралаш босқичидаёқ муваффақиятсизликка учради. 1913 йилда кўп миллатли Австрия-Венгрия армиясида хизмат қилмаслик учун Гитлер Мюнхенга кўчиб ўтди ва Биринчи Жаҳон уруши бошланганидан сўнг дарҳол Германия армиясига кўнгилли бўлиб қўшилди. У Германияни ўзининг ҳақиқий ватани деб билди, унинг ғалабаси учун ҳаракат қилди. Мана шу даврдаёқ унинг қалбида миллатчилик япроқ ёзиб бўлганди. 1918 йил ноябрь ойида ярадор бўлиб, касалхонага ётқизилди ва у ерда Германия имзолаган шармандали сулҳ ҳақидаги янгиликларни билиб олди. Шу пайтдан бошлаб у Германияни сақлаб қолиш ва уни буюкликка қайтариш учун сиёсатчи бўлиш ғоясига берилиб кетди. Бир сўз билан айтганда, замон ва муҳит ҳам унга таъсир қилди, аламзадалик ва омадсизлик унинг шуурида кескин ғояларни вужудга келтирди.


Гитлер яҳудий бўлганми?


Бу гап-сўзлар исботланмаган. Мазкур фикр Гитлернинг отаси Алоис Шиклгрубер-Гитлернинг ноаниқ насаби билан боғлиқ. Гитлернинг бувиси яҳудийлар уйида хизматчи бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Фюрернинг яқин ҳамкори Ҳанс Франкнинг айтишича, 1930 йилда Гитлер унга Алоиснинг келиб чиқишини текширишни буюрган - аммо Франкда ҳеч қандай далил йўқ эди. 1971 йилда нашр этилган китобда тарихчи Вернер Мазер фюрернинг насл-насабини ҳужжатлар орқали аниқлашга ҳаракат қилган. Мазер изланишлар асносида Гитлернинг отаси улғайган қишлоқда ҳеч қандай яҳудийлар яшамаганинини аниқлашга муваффақ бўлди.


Гитлернинг бувиси Мария Аннанинг ўзи австриялик деҳқон оиласидан чиққан.


У гўшт емасликка мажбур эди


Гитлернинг вегетариан бўлганини унинг қабулида бўлган баъзи ватандошлари қайд этишган. Дарҳақиқат, Гитлер тиббий сабабларга кўра парҳез сақлашга мажбур бўлган. Меҳмонларга ҳар доим балиқ ва гўшт таклиф қилинган. Фюрер “Эйнтопф якшанбалари” анъанасини киритгани ҳам маълум. Унда ҳар ойнинг бир якшанбасида гўштли таомлар ўрнига бутун Германия бўйлаб уй бекалари ва ҳатто қимматбаҳо ресторанлардаги ошпазлар сабзавотли овқат тайёрлардилар ва тежалган пул камбағал “олий ирқ вакиллари”га юбориларди. Шундай қилиб, Гитлерни мафкуравий сабабларга кўра вегетариан деб айтиш мумкин эмас, аксинча, у ўз соғлиғи туфайли гўшт емасликка мажбур эди.


Гитлерга 40 дан ошиқ суиқасдлар қилинганми?


Бу маълумот ҳам тасдиқланмаган. Гестапонинг урушдан кейин ошкор қилинган тергов ҳужжатларига кўра, бундай уринишлар анча кам бўлган. Суиқасд уринишларининг энг машҳури 1944 йил 20 июлдаги “Валкирия” операциясидир. Шу куни полковник Клаус фон Штауффенберг ва унинг адъютанти Гитлер билан учрашувга бомба солинган портфел олиб келишганди. Аммо суиқасд муваффақиятсиз якунланди, бир нечта офицерлар ҳалок бўлди, Гитлернинг ўзи ҳам кичик жароҳат олди.


Бу фюрерни йўқ қилишни ва Германияни урушдаги мағлубиятдан қутқаришни истаган вермахт офицерларининг фитнаси эди. Фюрернинг ўлимидан сўнг, ташаббускорлар ҳокимиятни қўлга киритишни ва сулҳ таклифи билан дарҳол Ғарб кучларига мурожаат қиладиган вақтинчалик ҳукуматни тузишни режалаштирдилар. Бу уриниш ягона эмас эди, аммо суиқасдлар аниқ сони номаълум.


Гитлер 1945 йил ўлмаган ва чет элга қочиб кетганми?


Тарихий фактларга кўра, бу фикр нотўғри. Ўз жонига қасд қилишдан олдин Гитлер ўзининг ва хотини Ева Брауннинг жасадини йўқ қилишни буюрди. СС хавфсизлик бошлиғи Ханс Раттенхубер ва Гитлернинг шахсий адъютанти Отто Гюншенинг кўрсатмаларига кўра, жасадларга бензин сепилган ва ўт қўйилган, аммо бутунлай ёндирилмаган. 1945 йил 2 майда совет аскарлари Гитлер бункерига киришди. Топилган қолдиқлар суд-тиббиёт экспертизасига юборилган, улар орасида “эҳтимолий жиҳатдан Гитлернинг жасади” борлигини кўрсатди.


Гитлернинг жағ тишлари ва бошқа қолдиқлар Давлат архивининг махфий омборларига жойлаштирилган. Потсдам конференциясида Сталиндан Гитлернинг жасади ҳақиқатан ҳам топилганми ёки йўқми деб сўрашганда, у қолдиқлар СССРга олиб кетилганлигини тан олишни истамай, мужмал жавоб берган ва шу билан фюрер тирик деган фаразларни келтириб чиқарди. Ушбу версия ақл бовар қилмайдиган миш-мишлар билан қанот ёзди: унга кўра фюрер қочиб кетган, самолётда учиб кетган, ҳатто сув ости кемасида сузиб кетгани ҳақида гап-сўзлар чиқди. Жанубий Америкадаги узоқ ранчода ўз рафиқаси билан узоқ ҳаёт кечиргани ҳақида фаразлар янгради.


Аммо буларнинг барчаси аслида афсонадир: нуфузли тарихчилар Гитлер ҳақиқатан ҳам 1945 йил 30 апрелда ўз жонига қасд қилган деб ҳисоблашади ва бу тарихий факт ўлароқ қабул қилинган. Албатта, бу талқин бошқаларига қараганда анча ишончли. Чунки, эллик миллион кишининг ёстиғини қуритган шахс бир чеккада тинч умр кечирса, уни пайқамаслик мумкин эмасди. Гитлер қанчалар золим ва қонхўр бўлмасин, мисли кўрилмаган машҳурлик унинг яшириниб юришига имкон бермасди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар