Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +19 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

  • Payshanba, 23

    +21 +20

  • Juma, 24

    +23 +20

  • Shanba, 25

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Фарғона водийсидаги 8 та "нозик" ҳудуд: улар нимаси билан хавфли?

Фарғона водийсида бир эмас 8 та "нозик" нуқталар жойлашганидан хабарингиз борми? Водийнинг ўзига хослигини таъминловчи бу ҳудудларга уруш қайнар қозон сифатида ҳам қаралади. Хўш, улар қайсилар ва нимаси билан хавфли?
Таҳлил
1102 10:01 | 23.11.2023 10:01

Мазкур ҳудудлар билан танишишдан аввал анклав ва эксклав атамалари нима, деган саволга жавоб топсак. Бу атамалар бир давлат таркибига кирувчи, лекин бошқа бир давлат майдонлари билан ўралган ҳудудларга нисбатан ишлатилади. Бундай ҳудуд А давлатга тегишли бўлиб, Б давлат ҳудудида жойлашган бўлса, унда А давлат учун эксклав, Б давлат учун эса анклав ҳисобланади. Бундай ҳудудларнинг пайдо бўлиши, асосан мамлакатлар ўртасида ўтказиладиган делимитация ва демаркация жараёнларига боғлиқ. Фарғона водийсида жами 8 анклав мавжуд. Ўзбекистоннинг Шоҳимардон, Сўх, Чўнғара ва Жангайл ҳудудлари Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган. Қирғизистоннинг Барак номли ҳудуди Андижонда, Тожикистонга тегишли Сарвак эса Наманганда жойлашган. Тожикистоннинг Ворух ва Ғарбий Қалъача ҳудудлари эса Боткен вилояти билан ўралган.


Фото: livejournal.com

Сўх тумани — Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги тумани бўлиб, 1942 йил июлда ташкил этилган. Бу ҳудуд тўлалигича Қирғизистоннинг Боткен вилояти томонидан ўраб олинган. Манбаларга кўра, Сўх 1955 йилда сиёсий харитада пайдо бўлган. Ҳудуд аҳолиси асосан тожиклардан иборат. Ушбу анклавнинг пайдо бўлиш сабаби борасида аниқ маълумот мавжуд эмас. Баъзи манбаларга кўра, ҳудуд қирғиз ва ўзбек коммунистик партияси расмийлари ўртасидаги қимор ўйинида қирғиз расмийси томонидан ютқазиб қўйилган дейилади. Аммо бу шунчаки тахмин холос.


Шоҳимардон — Қирғизистоннинг Боткен вилояти ерлари билан ўралган, аммо маъмурий жиҳатдан Ўзбекистонга тегишли бўлган ҳудуд. У водийдаги анклавлар ичидаги энг қизиқарли маскан саналади. Бу ерда бир қатор тарихий қадамжолар мавжуд. Шоҳимардон ҳудудида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг қабри, халифа Алига бағишлаб қурилган мақбара, ҳамда 1766 йил зилзилалар оқибатида пайдо бўлган тоғ кўли Қурбонкўл (Мовийкўл) бор. Ҳудудда асосан ўзбеклар истиқомат қилади. Бу ердан Ўзбекистоннинг "асосий" ҳудудигача бўлган масофа тахминан 17 км. 1930 йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳудудлар алмашинуви натижасида Шоҳимардон Ўзбекистон таркибига кирган.


Фото: livejournal.com

Чўнғара — Сўх туманидаги Ўзбекистонга тегишли қишлоқ. Чўнғара қишлоғи 2018 йил Риштон тумани ҳудудидан Сўх тумани ҳудудига киритилган. Қишлоқ Сўх дарёси соҳилининг ўнг томонида жойлашган. Аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Чўнғара асосан 1999 йилдаги ислом жангарилари тажовузидан кейин қирғиз-ўзбек муносабатларини қийнайдиган масала ҳисобланади.


Жангайл. Ушбу ҳудуд ҳам Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган. Маъмурий тузилишидан Ўзбекистоннинг Фарғона туманига қарайди. Ўзбекистон учун эксклав бўлган ушбу ҳудуд майдони 1 км2 дан кичикроқ. Баъзи маълумотларга кўра, бу ерда деярли ҳеч ким истиқомат қилмайди.


Барак. Бу маскан Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги, Андижон вилоятидаги ягона анклави саналади. Ҳудуд Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани билан чегарадан 1,5 километр узоқликда жойлашган. Майдони 4 квадрат километр, аҳолиси мингга яқин.


Сарвак — Тожикистоннинг Ўзбекистондаги анклав ҳудуди. У Наманган вилоятида, деярли водийга кираверишда жойлашган. Сарвак чегара билан иккига бўлинган. Анклавда бир неча юзлаб одамлар истиқомат қилади, аҳолиси деярли ўзбеклардан ташкил топган.


Ворух — Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган қишлоқ. Бироқ бу ҳудуд Тожикистонга тегишли. Анклавга хос ҳудудий чекловлар туфайли бу ерда ерга эгалик қилиш, яйловлардан фойдаланиш ва умумий сув ресурслари билан боғлиқ низолар кенг тарқалган, чунки аҳоли зич жойлашган ва минтақадаги логистика қийинчиликлари ҳам иқтисодий ташвиш туғдиради.


Ғарбий Қалъача — аҳолиси бўлмаган энг кичик анклав ҳудуд. У дарё бўйидаги бўш даланинг бўлаги саналади. Ғарбий Қалъача Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган аммо маъмурий жиҳатдан Тожикистонга тегишли.


Фото: livejournal.com

Халқаро тажрибада бундай ҳудудларга баҳсли ҳудудлар деб ҳам қаралади. Баъзан анклав ҳудудлар давлатлар учун "Сиёсий инструмент" бўлиб қолиши ҳолатлари хам йўқ эмас. Шунингдек, баъзан анклав ҳудудлар аҳолиси ўртасида низолар, ўзаро келишмовчиликлар кузатилиб туради. Мисол учун, яқин тарихдаги Сўх воқеалари шулар жумласидан.


Мафтуна Каримова тайёрлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Фойдаланувчи

18:47 | 26.11.2023

Яхши

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил