БУХОРОДАГИ СИР: Абдуллахон-II қурдирган мадрасаларда нима яширилган?
Бухоро шаҳрининг қадимда «Хиёбон» кўчаси ёхуд «Сари пули ошиқон» номи билан юритилган мавзесида икки маҳобатли мадраса бор. Улар беш юз йилдирки, салобат тўкиб турибди.
Мадрасаларнинг бири Модарихон иккинчиси, Абдуллахон номи билан машҳур. Бухоронинг буюк ҳукмдорларидан бўлган Абдуллахон- II томонидан барпо этилган мазкур иншоотлар кўркамлиги, салобати ва улуғвор архитектураси билан асрлар оша ўз мавқеини сақлаб келмоқда.
Шунингдек, мадрасалар қурилишининг ўзига хос сири бор. Кўхна Бухоро бағрида беш асрки, яширин бу сирдан тарихчи олимлар ишончли манбалар орқали хабардорлиги айтилади.
Ishonch.uz мухбири юртимиз ўтмиши ва меъморчилиги билан боғлиқ ушбу муҳим маълумотлардан сизни ҳам воқиф этиш мақсадида видео лавҳа тайёрлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0