Қашқадарёда “самосуд”чилар жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди
21 апрель, якшанба куни тахминан соат 16:00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бир гуруҳ бўлиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х.Д.ни ўз истакларича жазолаган.
Яхни, улар Х.Д.ни шаҳардаги “Ватанпарварлар боғи” олдидан “Матиз” русумли автомашинага миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласи чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0