Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 18-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 11:00

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +21 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

  • Shanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ғалати миллиардер: бутун бойлигини хайрияга ишлатган бой тарихи

Норвегиялик собиқ миллиардер Олав Тоннинг тақдири жуда қизиқ. У бир пайтлар 6 миллиард доллардан ошиқ маблағи билан Forbes рейтинги бўйича дунёнинг энг бой 200 кишиси рўйхатидан жой олганди. Тон ҳеч қанақа университетни битирмаган, эски машинада юради, 95 ёшида эса оила қурган. Энг қизиғи, Олав Тон деярли бутун бойлигини тиббиёт тадқиқотлари учун хайрия тариқасида топширган. Юз ёшдан ошган бўлсада, у ҳалиям ўз қишлоғи лаҳжасида гапиради.
Ўзгача ракурс
153 22:34 | 29.04.2024 22:34

Олав Тон 1923 йил 29 июнда, чорвадорлар оиласида туғилган. У норвегиялик кўчмас мулк билан шуғулланувчи йирик тадбиркор саналади. Тоннинг Olaf Thon Group компанияси Норвегиядаги энг йирик хусусий кўчмас мулк компанияси бўлиб, 450 та мулк, жумладан, 60 та меҳмонхонага эга. Бўлажак миллиардер ёшлигида бор-йўғи етти синфни тугатган, холос. Ўқишни давом эттириш учун шаҳарга, гимназияга бориш керак эди. Бир куни чорвадор бўлган отаси унга иккита тулки терисини сотишга берди. Тон Ослога борди, уларни сотди - ва бу пул ишлашнинг яхши усули эканлигини тушунди (ҳозир иккита тулкини Olav Thon Group холдингининг логотипида кўриш мумкин). Шундан сўнг, Тон тулки, қуён ва бошқа ҳайвонлар терилари билан савдо қила бошлади. У ҳатто ўз пайтида нацистлар билан савдо қилишда ҳам айбланди. “Менинг дўконимга кирган ҳар қандай кишини мижоз сифатида қабул қилиб, савдолашганман”, деган эди у интервюларда бирида. Урушдан кейин тадбиркор қўй териси ва бошқа териларни импорт қилишни ва шу билан бирга тулки мўйнасини экспорт қилишни йўлга қўйди.


Олав Тон ўзининг биринчи мулкини 1951 йилда сотиб олди ва 1966 йилда ўзининг биринчи ресторанини очди. Унинг компанияси Норвегияда жами 450 та мулкка эгалик қилади, савдо марказлари, офис бинолари, чакана савдо дўконлари ва меҳмонхоналар шулар жумласидандир. Унинг асосий улушлари Stormgård AS and Thongård AS, шунингдек, Olav Thon Eiendomsselskap ASA хусусий компанияларида саналади. Меҳмонхона ва кўчмас мулк инвестицияларидан ташқари, 1992 йилда Олав Тон Unger Fabrikker AS компаниясини сотиб олди. Бу корхона Норвегиянинг Фредрикстад шаҳрида жойлашган йирик кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчисидир.


У ҳозирда 100 ёшда. Шунга қарамасдан, Тон ҳафтада 6 кун, 8-10 соат ишлашда давом этади. У ишга анча эски Wolkswagen машинасида боради, рулда ўзи ўтиради. Миллиардер иш куни бошланишидан бир соат олдин офисга келади ва ҳаммадан кечроқ кетади. У иш жараёнининг ўзи билан қизиқади ва пулни бонус сифатида кўради.


Шахсий ҳаётга келадиган бўлсак, тадбиркор 95 ёшида турмуш қурди. У 35 йилдан ортиқ ўзи билан бирга яшаган оддий хотинга уйланди. Тўй Ослода, миллиардернинг биринчи меҳмонхонаси – Бристолда бўлиб ўтди. Олав анъанавий либосда ва севимли қизил қалпоқчасида эди. 79 ёшли келин Сисел Хага эса куёв каби ёрқин сариқ костюм ва шляпада кўриниш берди. Олав Тон ҳар доим ва ҳамма жойда қизил қалпоқ кийиб юради, ушбу бош кийимни унинг рафиқаси Сиссел 30 йил аввал унга атаб тўқиганди. Умуман олганда, Олав у турли хил шарфларни, ёрқин рангли галстукларни ва курткаларни яхши кўради. Миллиадернинг меросхўрлари йўқ.


Тон ва Хага Осло яқинидаги кичик хонадонда яшайдилар. Уларнинг хизматкорлари йўқ, ўзлари уйни йиғиштириб, боғдаги дарахт ва гулларни парваришлайдилар. “Бизнинг уйимиз бу бизнинг уйимиз. Уйимиз кичкина, лекин бу иккимиз учун етарли, - дейди Хага Romeriks Blad газетасига. Қариб қолишганига қарамай, эр-хотин фаол ҳаёт кечиришади, кўпинча театр, концертларга ва кинога боришади.


Ҳатто уй ертўласидан телевизорли спорт зали бор. “Биз ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида машқ қилмасдан телевизор кўрмаймиз”, дейди Хага.


Олав Тон бой бўлишида унинг ишчилари ва хизматчилари катта меҳнат қилганини алоҳида эътироф этади. Шунинг учун 70 фоиздан ортиқ даромадини солиқларни тўлашга сарфлайди ҳамда буни тўғри ва адолатли деб ҳисоблайди. “Шу даражага етиб келишимда юрт ва одамлар олдида қарздорман”, - дейди у. Маълумотларга кўра, сўнгги 5 йил ичида у 20 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратди, олти миллионга яқин аҳолига эга Норвегия учун бу жуда юқори кўрсаткич саналади.


Юқорида таъқидлаганимиздек, миллиардер олий маълумот олмаган. Тўсатдан бошланиб қолган Иккинчи жаҳон уруши унинг ўқишига жиддий ҳалақит берди. Ота-онаси Олавни хорижга жўнашига рухсат бермади. Олав эскича, ўз қишлоғи шевасида гапиришга одатланган. У тилда қўлланишдан чиқиб кетган мураккаб конструкция ва грамматик шакллардан фойдаланади. 20 ёшли норвегияликларнинг кўпчилиги у ишлатадиган феъл шакллари ҳақида ҳеч қачон эшитмаган. У ҳануз 90 йил олдин Ҳаллингдал водийсидаги Ал қишлоғида фойдаланилган қишлоқ шевасини ёдидан чиқармаган.


Олав Тон бутун бойлигини (тахминан 6 миллиард доллар) хайрия, яъни тиббий тадқиқотларни молиялаштиришга сарфлашга қарор қилган. У пулни фойдали нарсага сарфлаган маъқул, деган фикрда. Ҳаёти давомида у ўз маблағларини фақат хайрия қилган ва ҳатто алоҳида жамғарма очган. Жамғармани етти киши бошқаради, улар қаерга ва қанча пул ажратиш кераклигини ҳал қилади, шу жумладан ўзи ҳам.


Жамғарманинг яратилиш тарихи ҳам бор. Айтишларича, Бир куни Тоннинг ишхонасида телефон жиринглайди. Нариги томондаги одам ўзини Билл Гейтс деб таништиради. Аввалига ҳамма буни ҳазил деб ўйлади. Лекин бу ҳақиқатдан ҳам Microsoft асосчиси эди. Билл Гейтс Тонни хайрия ишларидан бирига қўшилишга таклиф этади. Бироқ норвегиялик миллиардер америкалик ҳамкасбининг таклифини рад этишга мажбур бўлади.


Гап шундаки, қўнғироқдан олдин, 2013 йилда Тун ўзининг Olav Thon Foundation жамғармасига асос солган ва у деярли бутун бойлигини ўтказганди. “Гейтснинг қилган ишларини ҳурмат қилган ҳолда, масалан, Африкадаги одамларни эмлаш масаласида, менинг жамғармам энг тўғри деб ҳисоблаган ишларни бажармоқда”, деганди у. “Мен илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали минтақамиз аҳолисига ёрдам беришни хоҳлайман. Ўлганимда пулни ўзим билан олиб кетолмайман. Лекин мен ўлимимдан кейин пуллар мен хоҳлагандек сарфланиши учун ишларимни тартибга солиб қўйдим”, – деганди у газеталардан бирига берган интервьюсида. Жамғарма ҳар йили математика, табиий фанлар ва тиббиёт соҳаларидаги лойиҳалар учун грантларга 50-100 миллион Норвегия кронасини (6-12 миллион доллар) ажратади.


“Менимча, илм-фан қизиқарли ва муҳим. Мен тиббиёт йўналишида ўқишни орзу қилардим, лекин шифокорлик касбини танлаганимда, эҳтимол ҳозир даволаниш билан шуғулланмаган бўлардим. Мен шифохона қуришни афзал кўраман”, - деганди Олав Тон.


Маълумотларга кўра, деярли бор пулини жамғармага ўтказгандан сўнг тадбиркор ўзида 250 миллион доллар атрофида пул ва бир қатор активларни олиб қолган. Июн ойида 101 ёшни қарши оладиган қария Олав Тоннинг умумий бойлиги миқдори бир миллиард доллар атрофида экани тахмин қилинади.



Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс