+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Туғма маймоқлик сабаби нима?

Бугунги кунда болаларда учраётган турли ортопедик касалликларнинг сабаблари, оқибатлари ҳамда уларни даволаш усулларига оид маълумотлар кўпчилик учун ниҳоятда қизиқарли ва аҳамиятлидир. Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари, олий тоифали травматолог-ортопед Неъматжон Хўжабоев билан туғма маймоқлик сабаблари, оқибатлари, даволаш чоралари суҳбатлашдик.
1388 10:42 | 21.09.2024 10:42

Туғма маймоқлик қандай касаллик? Унинг болаларда юзага келиш сабаблари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз.


Бу хасталик энг кўп учрайдиган туғма ортопедик касалликлардан бири бўлиб, ўрта ҳисобда ҳар 1000 нафар туғилган боладан 4 нафарида учрайди. Унинг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу борада бирор хулосага келинмаган, лекин баъзи пайтларда унинг яқин қариндошларда мавжудлиги, она ҳомиладорлик даврида касалланганлиги, жароҳат олганлиги каби сабаблар кўрсатилади.


Туғма маймоқ оёқлик бу оёқ панжасининг ичкарига қайрилган ҳолда чақалоқларнинг дунёга келишидир. Ер юзида тахминан бир йилда 200 мингдан зиёд, республикамизда эса 3 минг нафарга яқин чақалоқ ҳар йили бу нуқсон билан туғилади. Агар туғма маймоқликка қарши ўз вақтида, тўғри ва сифатли даво чоралари қўлланилмаса, ногиронликка олиб келади. Ушбу хасталикнинг аниқ келиб чиқиш сабаблари афсуски, ҳозирги кунда тўлиқ ўрганилмаган. Касалликни юзага келтирувчи омиллар ҳақида бир нечта назариялар мавжуд. Жумладан, бу нуқсон наслдан наслга ўтувчи деб қаралади. Масалан, ота-оналардан биттаси туғма маймоқ бўлса, улардан дунёга келувчи фарзанд ҳам шундай бўлиб туғилиш хавфи 4 фоизни ташкил этади. Шунингдек, ҳомила ривожланиш даврида инфекция таъсирида чақалоқ оёқларда нуқсон пайдо бўлади, деган қараш ҳам мавжуд.


Ушбу касалликни ташхислаш мураккаб эмас, уни оддий кўз билан кўриб ҳам аниқлаш мумкин. Ҳозирги кунда ривожланган тиббиёт ушбу нуқсонни хомила давридаёқ аниқлаш имконини беради ва бу эрта ташхислаш ҳисобланади. Боладаги туғма маймоқликни ушбу даврда аниқлаш жуда муҳим. Чунки ушбу туғма хасталикнинг ҳозирги кунда давоси мавжудлиги ҳақида ота-оналарга батафсил тушунтирилиб, улар фарзанд дунёга келгунга қадар психологик тайёрланадилар.



Бугунги кунда туғма маймоқликда қандай даволаш усуллари қўлланилади?


Замонавий тиббиётда туғма маймоқликни қисқа муддатда даволаш имконияти яратилди. Америка Қўшма Штатларида ушбу нуқсонни даволаш учун Понсети усули кашф килинган. Бу эса ривожланган давлатларда стандарт усул ҳисобланади. Пансети усули ўз ичига учта босқични қамраб олади. Даставвал гипслаш босқичи амалга оширилиб, бунда боланинг оёғига бармоқлар учидан то соннинг юқори учлигигача тизза 90 градус букилган ҳолда этапли гипс боғламлари қўйилади. Бунда махсус замонавий тайёр тиббий гипс бинтларидан фойдаланилади. Боғламлар ҳар 5-7 кунда алмаштирилади. Жараён узлуксиз бўлиб, бир боғлам ечилгач, зудлик билан навбатдаги гипслар қўйилиши талаб этилади. Оёқлар 30 дақиқадан ортиқ боғламсиз қолмаслиги лозим.


Иккинчи босқич эса, Ахилотомия ҳисобланади. Маълумки, маймоқликда Ахилл пайи калта бўлади. Ушбу босқичда мазкур пай узайтирилади. Амалиёт маҳаллий оғриқсизлантириш остида, терини кесмасдан ва чок қўймасдан амалга оширилади. Ахилотомиядан кейин терида чандиқ излари қолмайди ва 3 ҳафтага гипс боғлами қўйилади. Учинчи босқичда бемор болалар оёғига махсус мослама – Брейслар тақилади. Ушбу босқич - касаллик қайталаниш хавфини камайтириш учун хизмат килади. Брейс тақишнинг ўзига хос талаблари ва йўл-йўриқлари мавжуд. Бунда дастлабки 3 ой давомида беморлар суткада 23 соат мобайнида ушбу мосламани тақишлари мумкин. Бола бироз улғайиши билан Брейс тақиш давомийлиги нисбатан камайтирилиб борилади. Беморлар мустақил равишда юргач, уларни фақат уйқу даврида тақиш тавсия қилинади. Беморлар 5 ёшга тўлгунча Брейс тақиш қоидасига қатъий риоя қилишлари талаб этилади, акс ҳолда касаллик қайталаниш хавфи ортишимумкин.


Афсуски, сўнгги йилларда ота-оналар ўз фарзандидаги туғма маймоқликни бартараф этишга қаратилган самарали чораларни ўз вақтида қўллаш имконини кечиктирган ҳолда мурожаат этишмоқда. Бу эса боланинг соғлом фарзандлар сафида ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Шу боисдан ҳам мен бу суҳбат орқали барча ота-оналарга қатъий эслатма тарзида фарзандларидаги бу нуқсонни эрта даврдаёқ бартараф этиш бўйича барча зарур тиббий чораларни кўришлари лозимлигини тавсия этиб қоламан. Юқорида биз келтириб ўтган даволаш усулларини кечиктирмасдан қўллаш соғлом авлодни камолга етказишга ва ушбу касаллик туфайли юзага келувчи ногиронликни кескин камайтиришга замин яратади.


Қимматли тавсиялар учун ташаккур.



Гулноза Умирова суҳбатлашди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид