Равшан Эрматов FIFA қўмитасида масъул лавозимга тайинланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун FIFA қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
FIFA кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун FIFA’нинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee) раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Қўмитага FIFA’нинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоҳаннес Ҳолзмуюллер раҳбарлик қилади.
Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Маҳсумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига (Women's National Team Competitions Committee) тайинланган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0