Валюта UZS
  • USD

    12 790.4322.17

  • EUR

    14 486.4486.4

  • RUB

    162.60-0.03

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 02-June

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • Dushanba, 02

    +32 +20

  • Seshanba, 03

    +33 +20

  • Chorshanba, 04

    +36 +20

  • Payshanba, 05

    +38 +20

  • Juma, 06

    +30 +20

  • Shanba, 07

    +24 +20

  • Yakshanba, 08

    +32 +20

  • Dushanba, 09

    +34 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ходимнинг хизмат сафари давомидаги дам олиш ва байрам кунлари учун пул бериладими?

734 15:52 | 28.12.2024 15:52

Савол: Ходим хизмат сафарида бўлган пайтда дам олиш (шанба, якшанба) ва байрам кунлари учун кундалик тўлов (суточний) тўлаб бериладими?



Жавоб: Бу ерда, хизмат сафари давомидаги иш учун икки хил турдаги тўлов ҳақида гап кетяпти аслида.


Биринчиси, хизмат сафари давридаги дам олиш ва байрам кунларида меҳнат қилинса, бу давр учун иш ҳақи тўлаш масаласи, иккинчиси, хизмат сафари давридаги дам олиш ва байрам кунлари учун хизмат сафари ҳаражатлари, масалан кундалик ҳаражатларни тўлаш масаласидир.



Дам олиш ва байрам кунларидаги меҳнат учун иш ҳақи масаласи.


Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1268-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома»нинг 7-бандига кўра, хизмат сафарида бўлган ходимларга улар юборилган корхоналардаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Агар ходим атайдан дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади. Яъни, бу ерда барчаси хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқда қандай белгиланганлигига боғлиқ.


Агар, ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқда хизмат сафари давомида дам олиш ёки байрам кунлари ҳам ходим ишлаши лозимлиги (алоҳида ҳолларда) кўрсатилган бўлса ва бу даврда ходимлар ҳақиқатдан ҳам меҳнат қилган бўлса, демак бу вақт учун компенсация тўловлари тўланади.


Компенсация тўловлари деганда, Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ҳақида гап кетяпти.



Дам олиш ва байрам кунлари учун кундалик ҳаражатни қоплаш масаласи.


Юқоридаги 1268-сонли Йўриқноманинг 11-бандида Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда):


Тошкент шаҳрида, шаҳарлар — вилоятлар марказларида — 0,1;


бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда — 0,08.



Ана шу қоидаларга асосан хизмат сафаридаги дам олиш ва байрам кунлари учун ҳам албатта, кундалик ҳаражатлар тўланиши керак деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун 11-банддаги “хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар” деган жумлаларни шунчаки, борича тушуниш кифоя.



Бунда “хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт” таркибига хизмат сафари давридаги шанба-якшанба ҳамда байрам кунлари ҳам кириб кетади, жумлалар айнан шу маънони англатмоқда. Яъни, ходимга хизмат сафари муддати таркибидаги дам олиш ва байрам кунлари учун хизмат сафари ҳаражати, шу жумладан, кундалик ҳаражатлар қоплаб берилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид