+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Дунё юлдузлари “Тошкент баҳори”да жам бўлди

Пойтахт Тошкент яна классик санъат намоёндаларини бир жойга жамлади. 15 майдан 24 майга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри саҳнасида “Тошкент баҳори” VIII Халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтмоқда.
52 12:19 | 17.05.2026 12:19

Нуфузли фестиваль дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган таниқли опера хонандалари, балет усталари ва дирижёрларини бирлаштиради. Тадбир театр олд майдонида open air Гала-концерт билан очилди. Томошабинлар очиқ осмон остидаги ёрқин ва унутилмас мусиқий кечадан баҳраманд бўлишди.

Ушбу мусиқий кечаларда Европа ва Осиёнинг La Scala, Arena di Verona, Metropolitan Opera, Teatro Massimo ва Teatro Regio каби машҳур театр саҳналарида ижод қилаётган санъаткорлар иштирок этади.
Шунингдек, илк бор Тошкент томошабинларига очиқ осмон остида Адольф Аданнинг "Жизель" балети тақдим этилади. Бу ўзига хос ноёб воқеа бўлиши шубҳасиз. Афсонавий спектакль сеҳрининг тун таровати билан уйғунлашиши жаҳон дурдонаси билан учрашувга алоҳида файз бағишлайди.

Фестиваль халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди ва юртимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларига эсда қоларли таассуротларни туҳфа этади.


Рушана Зарпуллаева
ЎзЖОКУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид