100 метрга сузишда Ўзбекистон рекорди янгиланди
Германияда ўтказилган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида ўзбекистонлик талаба спортчилар фаол иштирок этишди. Мусобақада 136 давлатдан 5 мингдан ортиқ спортчи қатнашди. Ўзбекистон терма жамоаси 15 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қўлга киритди. Марказий Осиё давлатлари орасида эса биринчи бўлди.
– Тайёргарликдаги машаққатларнинг натижаси бу медалларда кўринди. Чемпионатдаги рақибларим жуда кучли эди. Мен Ватаним, устозларим ва ота-онамнинг ишончларини ҳис қилиб турдим. Ўйлайманки, бу ишонч ва масъулиятни оқладим, – дейди мазкур мусобақада совриндор бўлган Элдор Усмонов.
Универсиадада Касаба уюшмалари Федерацияси ёш спортчиси Элдор Усмонов 50 метрга баттерфляй усулида сузишда 23,33 сония натижа кўрсатиб кумуш, 100 метрга сузишда эса 51,84 сония билан Ўзбекистон рекордини янгилашга муваффақ бўлди ва бронза медалини қўлга киритган.
– Мусобақага кетаётганимизда ҳаяжон ва масъулият билан йўлга чиққандик. Шукрки, юртимизга медаллар билан қайтдик. Бундай ютуқлар ортида мухтарам Президентимизнинг спортга ва спортчиларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги, спортчиларимиз ва мураббийларнинг қаттиқ меҳнати, қолаверса, масъул ташкилотлар, хусусан сув спорти федерацияси раҳбариятининг катта қўллови турибди, – дейди мураббий Саида Искандарова.
Диёра Равшанова,
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0