+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон бўйлаб 2 мингга яқин мансабдорнинг самарадорлиги баҳоланди

46 20:27 | 22.07.2026 20:27

2026 йил 22 июль куни Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Матбуот анжумани ташкил этилди.


Унда агентликнинг масъул вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.


Маълум қилинишича, 40 дан ортиқ туман ва шаҳарда мавжуд имкониятлар қайта баҳоланди. Самарқанд вилоятининг 16 та туман ва шаҳри, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах ва бошқа ҳудудларда иқтисодий салоҳият, бошқарув жараёнлари ва хизматлар сифати чуқур таҳлил қилинди.


Маҳаллабай ишлаш тизими доирасида Ховос туманидаги “Қаҳрамон” ҳамда Норин туманидаги “Янги Наманган” маҳаллаларида янги хизмат марказлари ташкил этилди.


Энди ушбу марказларда аҳоли 980 турдаги хизматларни турли давлат органларига қатнамасдан маҳалладан чиқмаган ҳолда имкониятига эга бўлмоқда.


Яна бир муҳим жиҳат: иккинчи чорак якунлари бўйича 113 та республика ташкилотининг 435 нафар раҳбари ва раҳбар ўринбосари, шунингдек 14 та ҳудуд ва 208 та туман (шаҳар)нинг 1 329 нафар ҳоким ўринбосари самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланди.


Таҳлиллар шуни кўрсатдики, яқин йилларда мамлакатимизда 50 дан ортиқ янги замонавий мутахассисликлар бўйича касб йўналишларига эҳтиёж пайдо бўлади.


Жумладан, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, маълумотлар таҳлили (Data Analytycs), рақамли трансформация, “яшил” энергетика, урбанистика, геоахборот тизимлари (GIS), агротехнологиялар ва сув ресурсларини рақамли бошқариш каби йўналишларда юқори малакали кадрларга талаб кескин ортиши кутилмоқда. Мазкур таҳлиллар асосида келгуси йиллар учун кадрлар тайёрлаш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда таълим дастурларини ушбу эҳтиёжларга мослаштириш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид