Валюта UZS
  • USD

    12 303.1623.68

  • EUR

    14 507.89-0.32

  • RUB

    159.760.51

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 09-February

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • Dushanba, 09

    +9 +20

  • Seshanba, 10

    +9 +20

  • Chorshanba, 11

    +4 +20

  • Payshanba, 12

    +6 +20

  • Juma, 13

    +8 +20

  • Shanba, 14

    +8 +20

  • Yakshanba, 15

    +8 +20

  • Dushanba, 16

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўқувчиларнинг 10 фоизи ҳам мактабга келмаган

375 17:10 | 07.02.2026 17:10

Суратларда Чироқчи туманидаги 81-умумтаълим мактабидаги ҳолат акс этган. Биз 7 февраль куни муассасага борганимизда, соат 9:35 эди. 300 нафардан зиёд ўқувчи таълим оладиган мактабда шанба куни бармоқ билан санарли даражада ўқувчи келган.


Хусусан, 7-синфнинг 2 нафар, 8-синфнинг 3 нафар, 11-синфнинг 2 нафар ўқувчиси синфхонада ўтирганига гувоҳ бўлдик. 10-синф ўқувчиларидан бирортаси, ҳатто синф раҳбари Алишер Алиев ҳам муассасада кўриниш бермади.




Ҳолат юзасидан мактаб директори Жаҳонгир Нурманов изоҳ бераркан, мавжуд ҳолатни тан олмай, давомати яхши эканини таъкидлади. Face ID тизимидан ўтган ўқувчилар рўйхатини кўрсатишини бир неча бор сўрашимизга қарамай, муассаса раҳбари пайсалга солиб, бизни ушбу электрон тизимдаги маълумотлар билан таъминламади.




Қолаверса, бирорта синфда дарс ўтилаётганининг гувоҳи бўлмадик. Эҳтимол, ўқитувчилар ҳам тўлиқ ишга келмагандир.




Биз аслида мактабга бир ўқитувчининг ноҳақ ишдан бўшатилгани ҳақидаги мурожаатини ўрганишга борган эдик. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиш талаб этгани учун тез кунларда мурожаат натижаси ва мактабдаги ҳолат юзасидан батафсил мақола эълон қиламиз. Хуллас, кўп гаплар бор. Ҳозирча юқоридагилар "хамир учидан патир", холос.


Баҳодир ҲАЛИМОВ,
"Ishonch.uz"


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид