+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ҳуқуқий савол-жавоб

36 21:41 | 25.07.2026 21:41

Савол: Меҳнат таътилини қисмларга бўлиб ишлатиш мумкинми ва ишлатилмай қолган таътил учун пулли компенсация олса бўладими?


— ​Ҳа, Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга асосан меҳнат таътилини қисмларга бўлиш мумкин. Бунда энг муҳим шарт шундаки, таътилнинг бўлинган қисмларидан бири камида 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.


Фойдаланилмай қолган таътил учун пулли компенсация олиш масаласи эса қуйидагича амалга оширилади.


Биринчидан, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган вақтда унинг фойдаланилмай қолган барча, ҳатто ўтган йиллардан тўпланиб қолган асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ пулли компенсация тўлаб берилиши лозим.


Иккинчидан, агар ходим ишдан бўшамасдан, ишлашни давом эттираётган бўлса, ходимнинг дам олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида таътилнинг барча кунларини пулга алмаштиришга қонунчилик йўл қўймайди.


Бундай вазиятда фақатгина асосий энг кам меҳнат таътили муддати, яъни 21 календарь кундан ортган қисми учунгина ходимнинг ёзма аризасига кўра пулли компенсация тўланиши мумкин. Масалан, жамоа шартномасига кўра асосий таътилингиз давомийлиги 28 кун бўлса, 21 кунидан барибир фойдаланишингиз шарт, ортган 7 кунига эса пулли компенсация олиш ҳуқуқига эгасиз.


Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 234-моддаси талабига биноан ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ҳамда меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди деб белгиланган.


Агарда юқоридагилардан келиб чиқсак, бундай ҳолатда Меҳнат кодексининг 219-моддасида белгиланган бошқа қўшимча таътиллар, хусусан битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган қўшимча таътил ҳамда жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган қўшимча таътиллар ҳам ходимнинг хоҳиши асосида пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид