Валюта UZS
  • USD

    12 760.2154.42

  • EUR

    14 704.870.46

  • RUB

    160.080.88

+38C

+38C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+38c

  • Hozir

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 16-June

+38C

  • Hozir

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • Dushanba, 16

    +38 +20

  • Seshanba, 17

    +39 +20

  • Chorshanba, 18

    +41 +20

  • Payshanba, 19

    +37 +20

  • Juma, 20

    +33 +20

  • Shanba, 21

    +38 +20

  • Yakshanba, 22

    +38 +20

  • Dushanba, 23

    +39 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Туйғуларга бой китоб

196 11:07 | 15.06.2025 11:07

…Ҳозир кўп китоблар чиқаяпти. Улар билан танишар эканман, аксариятида туйғу етишмаётганини кўраман. Ҳатто шеърий китобларда ҳам. Аммо Азиз Норқуловнинг «Жар ёқасидаги масхарабоз» тўпламини ўқир эканман, ундаги ҳар бир ҳикоя, мақола, хотира туйғуларга бой эканини, муаллифнинг ҳар бир чиқишида унинг кўтармоқчи бўлган мавзуси, муаммоси ва айтмоқчи бўлган гапи борлигини кўрдим.


Эшқобил ШУКУР


Хўш, бу қандай туйғулар? Қандай муаммолар, мулоҳазалар ва мавзулар? Биз бугун журналист Азиз Норқуловнинг «Жар ёқасидаги масхарабоз» китоби мутолаасидан кейинги ўйларимиз ва мушоҳадаларимизни баён этмоқчимиз



А.Норқулов – журналист, Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. Ижодий фаолиятини «Маърифат» газетасида бошлаб, кейинчалик «Ҳуқуқ ва бурч» журналида, «Ватанпарвар» газетасида анча йиллар ишлаган. Шу жараёнда ҳарбийларнинг метиндек мустаҳкам иродасини кўриб-билиб ва юрак-юрагидан ҳис этган. Улар билан бирга кўп ўлкаларни кезган. Шу боис муаллифнинг мазкур китобида ҳарбийлар ҳаётига оид мақолалар, ҳикоялар ва суҳбатлар кўп.


Одатда, биз Ватан ҳақида чиройли гаплар айтган кишиларни ватанпарвар деб ўйлаймиз. Шу билан бирга, «форма» кийган, ҳарбий соҳада ишлайдиган юртдошларимизни қаттиққўл, ҳис туйғуларга берилмайдиган инсон сифатида кўрамиз. Китобдаги айрим мақолаларни ўқиганда эса гапиришдан кўра, ўзига берилган топшириқни аъло даражада уддалашни афзал биладиган ҳарбийларнинг ҳам тўлиб-тошувчи ички ҳиссиётлари борлигини, аммо улар бу ҳиссиётларини жуда яхши бошқара олишини тушунамиз. Ва яна муаллиф шундай воқеаларни қаламга олганки, уларда ҳарбийларнинг юраги туб-тубида кучли ватанпарварлик туйғуси мавжудлигини илғайсиз.


А.Норқулов ўзи илк бор ҳарбий кийим кийган кундаги ҳиссиётларини гапириб берадими, Тувадаги ҳарбийлар спорт мусобақаси ҳақида ҳикоя қиладими ёки сизни полковникнинг армони билан таништирадими, уни ҳарбийлар орасига тушиб қолган тилмочга ўхшатасиз. Негаки сиз сўрамасангиз, ҳарбийлар қандай қаҳрамонлик кўрсатгани, ёки муваффақиятга қандай эришгани ҳақида ўзлари гапирмайди. Чунки улар бундай қаҳрамонликни танлаган йўли ва иши деб билади. Аммо яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, бу қаҳрамонлик ортида чинакам зиёлиларга хос юксак маънавиятнинг шоҳиди бўласиз.


Азиз гўёки ҳарбийлар орасида юриб, ишлаб, улар билан яқин бўлиб, уларнинг ичида ва ташида кечаётган ҳолатларни ҳикоя орқали ҳарбийларнинг юксак маънавиятини, ватанпарварлигини кўрсатиб беролган. Масалан, Тувада бўлиб ўтган ҳарбийлар мусобақаси тўғрисида шундай, – деб ёзади:


«…Ҳавонинг авзойи бузилиб, шунақа бўрон турдики, кўз очиргани қўймайди. Шу шароитда матбуот ходимлари ҳам чанғисиз анчагина йўлни босиб ўтдик. Мусобақа шартига кўра аскарлар бир кеча тоғда тунаб қолади. Журналистлар эса ортга қайтишга мажбур бўлдик.


Яширмайман, – дейди ҳамроҳим қайтиб келганимиздан сўнг. – Азбаройи чарчаганимдан қор устига ётиб олгим келади. Аммо орият ҳаммасидан устун келиб, яна олдинга интилдим.


…Яна бир аскар эса оқсоқланиб келди. Маълум бўлишича, мусобақанинг биринчи куни оёғи чиқиб кетган экан. Агар у ортига қайтса, жамоадан бир балл олиб ташланаркан. Шу боис ҳалиги аскар чиқиб кетган оёғини ўзи солиб, яна йўлида давом этибди…
– Шундай маҳаллар юртимизнинг турли ҳудудларидаги обод ҳарбий қисмлар, халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув майдонлари, шунга яраша хизмат қилаётган сафдошларимиздан фахрланиб кетаман. Хизмат сабаб қолиб кетаётган қанчадан-қанча тўю маъракалар, жўрачилик, қариндош-уруғлардан вақтида хабар ололмаслик, адабий жамоатчиликка вақт ажратолмаслик, жиддий илм йўлини тута олмаслик каби ҳамиша ич-этимни емирадиган изтироблар бироз нари кетгандек бўлади».


А.Норқулов Бахмал туманидаги ўзи туғилиб ўсган Новқа, Ойқор тоғи ва унинг ён-бағридаги қишлоқ манзаларини меҳр билан тасвирлайди. Бобосининг тушида белини белбоғ билан маҳкам боғлаб, Ватанга муносиб хизмат қилишни уқтирганию, қайниука, қайноға ва қайнисингиллари, ҳатто бутун умр турмуш ўртоғининг ҳам исмини айтишдан уялган бувиси, онаси, сингиллари ва жиянлари ҳақидаги ҳикоялар самимийлиги билан ўқувчини ўзига жалб этади. Воқеалар ичига кириб кетасиз. Муаллиф «Ота уй» деб номланган ҳикоясида қишлоқда туғилиб ўсган, аммо шаҳарда яшаётган одамнинг ҳиссиётлари, болалик хотиралари ва соғинчлари хусусида мароқ билан сўз юритади. Тоғ бағрига, табиат қўйнига чиқиб, қоятошлар билан суҳбатлашади, ҳарсангтошлар юрагига қулоқ тутади. Пурвиқор тоғларнинг энг баланд чўққисидан туриб ҳайқиргиси келади. Ана шу ифода услубларини кузатар экансиз, А. Норқуловнинг ёзувчилик маҳорати ярқ этиб кўзга ташланади.


«Жар ёқасидаги масхарабоз», «Ўзбекона лутф», «Ўзлигим синиқлари», «Полковникнинг армони», «Қотиллик», «Таназзул», «Тўйдан олдин хато қилманг», «Улгуриш санъати» каби мақола ва ҳикояларида эса бугунги давр иллатлари, «яра»си бўлган иллатлар, одамзод билиб-билмай қилган хатолар очиб берилган. Пировардида улардан хулосалар чиқарилган. Умуман олганда, «Жар ёқасидаги одам» китоби туйғуларга бойлиги билангина эмас, ҳар бир саҳифасида ўзига хос «юк» борлиги, бадияти самимийлиги билан ҳам ажралиб туради. Демак, ушбу китоб ҳам жавонингиздан ўрин олса, вақт ажратиб мутолаа қилсангиз, асло ютқизмайсиз!


Зебо НАМОЗОВА


«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид