Туркий давлатлар ташкилоти фатво ҳайъати Рамазон ойи 19 февраль куни бошланишини маълум қилди
Туркий давлатлар ташкилоти Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг фатво ҳайъати Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишда 2026 йилда Рамазон ойининг бошланиши ва Рамазон ҳайити кунларини расман белгилади.
Қайд этилишича, 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, пайшанба кунига тўғри келади, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига белгиланди.
Ушбу қўшма қарор ТДТ мамлакатларида мусулмон жамоалари ўртасида диний бирликни мустаҳкамлаш, унинг замонавий илмий кашфиётлар билан уйғун ҳолда амалга оширилишига йўналтирилган умумий қарор эканини яна бир бор кўрсатди.
Шу йил 2-4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашига қарашли фатво ҳайъати маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди. Фатво ҳайъатига ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳамда кузатувчи давлатлар — Туркманистон ва Венгрия мусулмон диний идоралари вакиллари кирди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0