+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Солиқ кешбэки бекор қилиниши мумкин: ўрнига қимматбаҳо совғали давлат лотереяси таклиф этилди

Ўзбекистонда харид чеклари учун тўланадиган 1 фоизлик солиқ кешбэкини босқичма-босқич бекор қилиб, уни давлат лотереяси билан алмаштириш таклиф этилди. Бу ташаббус Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва фискал таҳлил институти томонидан илгари сурилди.
85 10:20 | 09.07.2026 10:20

Таҳлилчиларга кўра, кешбэк дастури ўзининг асосий вазифасини бажариб, аҳолида харид чекини талаб қилиш маданиятини шакллантирди. Бироқ уни молиялаштириш учун бюджетдан ажратилаётган маблағлар йил сайин ортиб, 2026 йилда 1,8 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Бу маблағнинг катта қисми эса қонуний фаолият юритаётган йирик савдо тармоқларидаги харидларга тўғри келаётгани қайд этилган.


Шу боис, умумий кешбэк ўрнига солиқ хавфи юқори бўлган соҳаларда чекларни рўйхатдан ўтказган харидорлар ўртасида давлат лотереяларини ўтказиш таклиф қилинмоқда. Совринлар сифатида пул маблағлари, автомобиллар, саёҳат йўлланмалари ва бошқа қимматбаҳо мукофотлар белгиланиши мумкин.


Ҳисоб-китобларга кўра, бундай тизим учун йилига 100 млрд сўм атрофида маблағ кифоя қилади ва бюджет харажатларини қарийб 20 баравар қисқартириш имконини беради.


Шу билан бирга, Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар учун ҚҚСни манзилли қайтариш механизмини сақлаб қолиш таклиф этилган. Бу эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий чора сифатида баҳоланмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид