Эрон ва Исроилдаги элчихоналар ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
Исроил ва Эрон муносабатларининг кескинашуви ортидан Ўзбекистоннинг ҳар икки давлатдаги элчихоналари мазкур давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
Теҳрондаги дипломатлар мамлакатда вазиятнинг кескинлашиши, ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилган. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан юришни сўрамоқда.
Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат учун фавқулодда ёрдам телефонлари:
- 22299780
- 22832025
Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон фуқароларидан тезкор эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.
Жумладан:
- ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига кириш;
- Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юриш.
Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат учун фавқулодда ёрдам телефонлари:
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0