+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

ОКМКда «Бекажон» кўрик-танлови ўтказилди

«ОКМК» АЖ таркибий бўлинмаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида «Бекажон» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танлов хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, касбий маҳорати билан бир қаторда хонадон бекаси сифатидаги фазилатларини намоён этиш, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
67 17:18 | 16.07.2026 17:18

ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг Хотин-қизлар масалалари бўйича комиссияси ташаббуси билан ўтказилган танлов тўрт шарт асосида ташкил этилди. «Танишув» босқичида иштирокчилар ўз меҳнат фаолияти, жамоадаги ўрни ва оиласи ҳақида бадиий чиқиш қилишди.


«Зукколик ва маърифат» шартида иштирокчиларнинг сиёсий-ижтимоий билими, меҳнат қонунчилиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларига оид билимлари синовдан ўтказилди. «Ошхона маликаси» босқичида эса саноат ходимлари учун фойдали, витаминларга бой ва ҳамёнбоп таомлар тайёрлаш ҳамда уларни тақдим этиш бўйича маҳорати баҳоланди. Якуний «Эркин мавзу» шартида қатнашчилар ҳунармандчилик, шеърхонлик, қўшиқчилик ва рақс каби йўналишлардаги ижодий иқтидорларини намоён этдилар.


Танлов якунига кўра, турли номинациялар ғолиблари аниқланди. Жумладан, Малоҳат Ҳамидова «Энг маҳоратли саноат маликаси», Ирода Мавлянова «Садоқатли касбдош», Зилола Бабажанова «Энг иқтидорли бека», Маҳфират Тошпўлатова «Энг фаол, инсонпарвар бекажон», Феруза Турсунқулова «Саноат ифтихори», Нилуфар Долимова эса «Энг маҳоратли касб эгаси» номинациялари билан тақдирланди.


Асосий ғолиблар сафида Чодак кон бошқармаси вакили Дурдона Шораҳимова учинчи, Марказий аналитик лаборатория вакили Дилдора Холматова иккинчи ўринни эгаллади. Марказий таъмирлаш механика заводи ишчиси Тўхтабувиш Қорабоева эса барча шартларни муваффақиятли бажариб, танловнинг мутлақ ғолиби деб топилди.


Танлов якунида барча иштирокчилар ва ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир хотин-қизларнинг касбий салоҳияти, ижтимоий фаоллиги ва ижодий иқтидорини қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи муҳим лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид