+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

​Огоҳлантиришсиз иш вақтини қисқартириш қонунийми?

29 21:39 | 01.07.2026 21:39

​Бу саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис жавоб беради.


Савол: Иш берувчи ходимни огоҳлантирмасдан иш вақтини қисқартириши мумкинми?


Жавоб: Йўқ, иш берувчи ходимни олдиндан огоҳлантирмасдан унинг иш вақти ёки меҳнат шартларини ўзгартириши мумкин эмас.
​Меҳнат кодексининг 133-моддасига кўра, меҳнат шартномасини ўзгартириш асосларига меҳнат шартларининг ўзгариши, бошқа ишга ўтказиш, иш берувчининг ёки иш жойининг ўзгариши ҳамда вақтинча хизмат сафарига юборилиш киради.


Меҳнат шартлари икки турдаги омилни назарда тутади:


— Ижтимоий омиллар: меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, иш вақти ва таътилнинг давомийлиги.


— Ишлаб чиқариш омиллари: техника, санитария, гигиена ва ишлаб чиқариш-маиший шартлар.


​Меҳнат кодексининг 137-моддасига кўра, меҳнат шартларини ўзгартириш зарурати туғилганда ходим камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши шарт.


​Масалан, сиз мактабда тўлиқ ставкада ишлаб юрибсиз ва иш берувчи “энди ярим ставкада ишлайсиз” деб бир кунда буйруқ чиқарса ёки иш ҳақи тўсатдан кам тўлана бошланса — бу қонунга зиддир. Агар ходим янги шартларга рози бўлмаса, меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин ва бунда ходимга тегишли компенсациялар тўланиши шарт.


​Иш берувчи ходимнинг розилигисиз унинг ойлигини камайтириши ёки иш вақтини қисқартириши мумкин эмас. Ҳар қандай ўзгариш меҳнат шартномасига қўшимча келишув орқали расмийлаштирилади.


​ Ходимнинг ҳуқуқи Меҳнат кодекси билан ҳимоя қилинади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид